Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Дунган қалампирли консерва

 душанба, 2015 Август 24    Лола Хакимова  

Дунган қалампирли консерва

Керакли масаллиқлар:

1. Помидор - 5 кг.
2. Дунган қалампири - 1 кг.
3. Қизил сабзи - 1 кг.
4. Пахта ёғи - 200 гр.

Тайёрланиши:

Қизил сабзи артилиб, йирик сомонча шаклида тўғралади. Помидор ювилиб, бўлиниб, гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан чиқарилади. Дунган қалампири ювилиб, қуритилади.

Қозонга ёғ солиниб, тўғралган сабзи ўлгунича қовурилади. Сўнг устига помидор солинади.

Бироз сувини тортиб, қуйилгач, дунган қалампири солинади.

Қалампирлар юмшаб пишгач, тузи ростланиб, банкаларга ёпилади. Ёпилган банкалар тўмпарилиб, усти қалин нарсалар билан ўралади ва шу ҳолатда 3 кун давомида совутилади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг