Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

"Ҳилола салати" консерваси

 якшанба, 2015 Август 30    Лола Хакимова  

"Ҳилола салати" консерваси

Керакли масаллиқлар:

1. Помидор - 10 кг.
2. Булғор қалампири (яшил) - 5 кг.
3. Булғор қалампири (қизил) - 5 кг.
4. Бақлажон (думалоқ) - 3 кг.
5. Қизил сабзи - 4 кг.
6. Саримсоқ пиёз - 0,5 кг.
7. Сельдр - 2 боғ.
8. Фасоль - 2 кг.
9. Пахта ёғи - 500-600 гр.

Тайёрланиши:

Помидор, булғор қалампирлари, бақлажон йирик тўғралади. Сабзи йирик сомонча тўғралади. Фасоль тозаланиб, икки томони учлари кесиб ташланади.

Қозондаги қизиб турган ёғга сабзини солиб, чиройли қизил ранг олгунича қовурамиз. Сўнг бақлажонни солиб, қовуришда давом этамиз.

Бироздан сўнг устига фасоль, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёз, помидор ва кўкатларни солиб, тузини ростлаймиз.

Қозон устини ёпишни иложи бўлса, шу ҳолда масаллиқларни димлаб, 20-30 дақиқа пиширамиз.

Пишган салат иссиқлигида банкаларга ёпилади. Ёпилган банкалар тўмпарилиб, усти қалин нарсалар билан ўралади ва шу ҳолатда 3 кун давомида совутилади.

Ёқимли иштаҳа!
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг