"Лечо" аччиқ газак
душанба, 2015 Август 31 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Помидор - 10 кг.
2. Аччиқ қалампир - 2 кг.
3. Булғор қалампири (қизил) - 2 кг.
4. Салат ёғи - 500-600 гр.
Тайёрланиши:
Помидор ва аччиқ қалампир гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан (алоҳида) чиқарилади. Булғор қалампири йирик бўлакларга бўлинади.
Қозонга помидор солинади. Бироз қайнаб, қуйилгач, ёғ ва булғор қалампири солинади. Сўнг қайнаб, яна бироз қуйилгач, аччиқ қалампир солинади. Ва тузи ростланади.
Пишган салат иссиқлигида банкаларга ёпилади. Ёпилган банкалар тўмпарилиб, усти қалин нарсалар билан ўралади ва шу ҳолатда 3 кун давомида совутилади.
Қалампирнинг аччиқлигига қараб купроқ ёки камроқ солинади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг