Сизнинг феъл-атворингиз қанақа?
сешанба, 2015 Июн 23 Лола Хакимова
Бу жуда қизиқарли саҳифа бўлиб сиз бунда ўз ёзувингиз орқали қанақа инсон эканлигингизни билиб олишингиз мумкин. Қўлингизга ручка ва қоғоз олиб бирор нарса ёзинг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг, қарабсизки сиз қанақа табиатга эга эканлигингиз келиб чиқади, қани бошладик.
1. Ҳарф ҳажми:
- Жуда кичик – 3 балл
- Кичик – 7 балл
- Ўртача – 17 балл
- Катта – 20 балл
2. Ҳарфнинг қиялиги:
- Чап томонга бутунлай қия – 2
- Чап томонга бироз қия – 4
- Ўнг томонга бутунлай қия – 6
- Ўнг томонга бироз қия – 14
- Тик ёзув – 6
3. Ҳарфнинг кўриниши:
- Юмалоқ – 9
- Маълум кўринишсиз – 10
- Қия – 19
4. Дастхат йўналиши:
- Ёзув юқорига "ўрмалайди" – 16
- Ёзув тўғри – 12
- Ёзув пастга "ўрмалайди" – 1
5. Ёзувда қўл кучининг ишлатилиши:
- Енгил куч билан ёзиш – 8
- Ўрта куч ишлатиш – 15
- Ҳарфларни кучли босим билан ёзиш – 21
6. Ҳарфларнинг боғланиши:
- Ҳарфлар бир-бири билан боғланган – 11
- Ҳарфлар боғланмаган – 18
- Ҳарфлар гоҳ боғланган гоҳ боғланмаган – 15
7. Умумий баҳо:
- Ҳарфлар тартибли жойлашган – 13
- Баъзи ҳарфлар аниқ, баъзилари ноаниқ ёзилган – 9
- Ҳарфлар тартибсиз, ёзувлар эса тушунарсиз – 4
Натижалар:
51-58 балл: соғлиги бироз заиф, феъл-атвори эса доим ғамгин одам тоифасига яқинроқ.
59-63 балл: кам ҳаракат, журъатсиз, индамас, феъл-атворида эътиборсизлик кўпроқ учрайди.
64-75 балл: юмшоқ, баъзан ўта ишонувчан, ғурур ва эътиқоди кучли.
76-87 балл: ниҳоятда очиқкўнгил, яхши таъсуротларга бой, истараси иссиқ, одамлар билан муомаласи яхши, ўзига хос ҳурмат эътиборга эга.
88-98 балл: аниқ ва пухта иш юрита олувчи, кучли ва барқарор, ташаббускор, муаммоларни оқилона ҳал қила олувчи.
99-109 балл: эгоистик феъл-атвор кўпроқ учрайди. Баъзан бетга чопар, баъзан енгилтак. Одатда бировнинг фикрлари билан ҳисоблашмайди, тез ранжийди, бировни тез хафа қилиши ҳам мумкин, ҳамма дўстлари билан ҳам бир хил муомалада бўлмайди, майда гап, сержаҳл. Лекин бундай кишилар орасида жуда иқтидорли ва ижодий ишга қобилияти юксак кишилар кўпроқ учрайди.
110-120 балл: бундай дастхат масъулиятсиз, қўпол, баландпарвоз, ўта ғурурли кишиларда учрайди.
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг