Пазандалик, ширинликлар, таомлар, салатлар ва консарвалар тайёрлаш борасида маслаҳатлар.
сешанба, 2015 Сентябр 08 Лола
Барча масаллиқлар кубик қилиб тўғралади. Таъбга қараб туз сепилади ва майонез билан аралаштирилади.
Батафсил...душанба, 2015 Август 31 Лола
Помидор ва аччиқ қалампир гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан (алоҳида) чиқарилади. Булғор қалампири йирик бўлакларга бўлинади. Қозонга помидор солинади. Бироз қайнаб, қуйилгач, ёғ ва булғор қалампири солинади. Сўнг қайнаб, яна бироз қуйилгач, аччиқ қалампир солинади...
Батафсил...якшанба, 2015 Август 30 Лола
Помидор, булғор қалампирлари, бақлажон йирик тўғралади. Сабзи йирик сомонча тўғралади. Фасоль тозаланиб, икки томони учлари кесиб ташланади. Қозондаги қизиб турган ёғга сабзини солиб, чиройли қизил ранг олгунича қовурамиз. Сўнг бақлажонни солиб, қовуришда давом этамиз...
Батафсил...сешанба, 2015 Август 25 Лола
Помидор, булғор қалампири ва саримсоқ пиёз ювилиб, тозаланиб, гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан алоҳида идишларга чиқарилади. Бақлажон майда куб қилиб тўғралади. Пиёз паррак қилиб тўғралади. Қозонга ёғ солиниб, бироз қизигач, пиёз солиб, қовурилади. Пиёз новвот ранг тус олгач, бақлажон ва булғор қалампири солиниб қовуришда давом этилади...
Батафсил...душанба, 2015 Август 24 Лола
Қизил сабзи артилиб, йирик сомонча шаклида тўғралади. Помидор ювилиб, бўлиниб, гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан чиқарилади. Дунган қалампири ювилиб, қуритилади. Қозонга ёғ солиниб, тўғралган сабзи ўлгунича қовурилади. Сўнг устига помидор солинади. Бироз сувини тортиб, қуйилгач, дунган қалампири солинади. Қалампирлар юмшаб пишгач, тузи ростланиб, банкаларга ёпилади...
Батафсил...шанба, 2015 Август 22 Лола
Какао, шакар, ун, корица ва разрыхлитель аралаштирилади. Тухум, қатиқ, шакар, чой содаси билан аталанади. Иккиси бир-бирига қўшилиб, хамир қорилади. Тайёр массани 2га бўлиб, ёғланган листга қўл ёрдамида ёйиб чиқилади. Сўнг, олдиндан қиздирилган духовкада ўртача оловда 15-20 дақиқа пиширилади. Тайёр коржлар орасига крем суртиб, ёпиштирилади.
Батафсил...жума, 2015 Август 21 Лола
Тухум яхшилаб аталаниб, чой содаси қўшилади. Тайёр массадан хамир қорилади. Хамир тингач, ёйилади ва салат ёғи суртилади. Ёйилган хамир ўқлоғига ўралади ва узунасига кесилади. Ўқлоғини олиб, хамир яна тенг иккига узунасига бўлинади. Узун иккита тесмаларни 1,5-2 см. қалинликда кесилади. Кесилган тесмачалар қизиб турган ёғда қовуриб олинади...
Батафсил...пайшанба, 2015 Август 20 Лола
Ҳамма масаллиқлар йирик бўлакланади. Қозон тубига биринчи парраклаб кесилган думба бўлаклари териб чиқилади. Кейин, пиёз, гўшт, картошка ва қолган масаллиқлар солинади (териб чиқилади). Ҳар бир қатлам орасига туз ва зираворларни соласиз (ҳоҳишга қараб). Энг устига қовоқ бўлаклари солинади...
Батафсил...чоршанба, 2015 Август 19 Лола
Шўр сувга оддий хамир қорилади. Хамир тингунча қиймасини тайёрлаймиз. Картошка ва пиёз артиб, сомонча тўғралади. Чарви ёғ майда кубик тўғралади. Ҳамма масаллиқлар аралаштирилиб, зираворлар солиниб, тузи ростланади. Тинган хамир иложи борича юпқа қилиб ёйилади...
Батафсил...жума, 2015 Август 14 Лола
Ҳамма масаллиқлар кераклича хажмда майдалаб тўғралади. Қизиб турган қозондаги ёғга пиёз солиб, новвот ранг бўлгунича қовурилади. Сўнг гўшт солинади. Бироз қовурилгач, помидор солинади. Яна бироздан сўнг картошка, сабзи, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёғ ва кўкат кетма-кет солиниб, қовурилади. Тузи ростланиб, сув солинади....
Батафсил...