Шоколадли пирог
шанба, 2015 Август 22 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
Хамир учун
1. Тухум - 4 дона.
2. Ун - 3 стакан.
3. Маргарин - 200 гр.
4. Какао - 3 ош қошиқ.
5. Шакар - 1 пиёла
6. Қатиқ - 250 гр.
7. Разрыхлитель - 1 пачка
8. Чой содаси + сирка - 1 чой қошиқ
9. Долчин (корица) - 0,5 ош қошиқ.
Крем учун
1. Какао - 3 ош қошиқ.
2. Ун - 3 ош қошиқ.
3. Шакар - 1 пиёла.
4. Сут - 1 пиёла.
5. Тухум - 2 дона.
Глазурь учун
1. Какао - 3 ош қошиқ.
2. Шакар - 3 ош қошиқ.
3. Сут - 0,5 пиёла.
Тайёрланиши:
Какао, шакар, ун, корица ва разрыхлитель аралаштирилади. Тухум, қатиқ, шакар, чой содаси билан аталанади. Иккиси бир-бирига қўшилиб, хамир қорилади. Тайёр массани 2га бўлиб, ёғланган листга қўл ёрдамида ёйиб чиқилади. Сўнг, олдиндан қиздирилган духовкада ўртача оловда 15-20 дақиқа пиширилади. Тайёр коржлар орасига крем суртиб, ёпиштирилади.
Крем тайёрлаш:
Шакар, ун ва какао олдин аралаштирилиб олинади. Тухум чақилиб, яхшилаб аталанади ва сутга унли масса билан қўшилади. Газга қўйиб, қайнагунича кавлаб турилади.
Коржларга крем суртиб ёпиштирилганидан сўнг, энг устки қатламига глазурь суртилади.
Глазурь тайёрлаш:
Шакар ва какао сут билан аралаштирилади. Сўнг газга қўйиб, қуйилгунича кавлаб туриб, пиширилади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг