Гречка палов
жума, 2015 Август 14 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Мол гўшти - 200 гр.
2. Гречка - 0,5 кг.
3. Картошка - 2 дона.
4. Помидор - 3-4 дона.
5. Пиёз - 2 дона.
6. Қизил сабзи - 1 дона.
7. Булғор қалампири - 2 хил 1 донадан.
8. Саримсоқ пиёз - 6-7 бўлакча
9. Сельдр кўкати
Тайёрланиши:
Ҳамма масаллиқлар кераклича хажмда майдалаб тўғралади.
Қизиб турган қозондаги ёғга пиёз солиб, новвот ранг бўлгунича қовурилади. Сўнг гўшт солинади. Бироз қовурилгач, помидор солинади. Яна бироздан сўнг картошка, сабзи, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёғ ва кўкат кетма-кет солиниб, қовурилади.
Тузи ростланиб, сув солинади. Сув ҳамма масаллиқларни кўмиб туриши шарт. Суви қайнаб чиққач, қозон таги олови пасайтирилади ва шу ҳолатда 30 дақиқа қайнатилади.
Тозалаб ювилган гречка қозонга солиниб, олови баландланади. Бунда, қозоннинг ҳамма томони бир хилда қайнашига эътибор беринг. Суви тортилгач, қозон қопқоғи ёпилиб, олови ош дамлагандагидек пастланиб, 10-15 дақиқа димланади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг