Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Хоним

 чоршанба, 2015 Август 19    Лола Хакимова  

Хоним

Керакли масаллиқлар:

1. Қўй чарви ёғи ёки мол ёғи - 200 гр.
2. Картошка - 1,5-2 кг.
3. Пиёз - 1 кг.
4. Ун - 1-1,5 кг.
5. Помидор - 2 дона.
6. Туз ва зираворлар

Тайёрланиши:

Шўр сувга оддий хамир қорилади.

Хамир тингунча қиймасини тайёрлаймиз. Картошка ва пиёз артиб, сомонча тўғралади. Чарви ёғ майда кубик тўғралади. Ҳамма масаллиқлар аралаштирилиб, зираворлар солиниб, тузи ростланади.

Тинган хамир иложи борича юпқа қилиб ёйилади. Ёйилган хамир устига доғланган ёғ суртиб, сўнг қиймани бир хил қалинликда хамир устига сочиб чиқамиз.

Сўнг бир чеккасидан 10 см. қалинликда рулет ҳолига келтириб ўраб чиқамиз. Ҳар 3-4 қаватдан сўнг хамирни узунасига кесиб, манти-қасқоннинг ёғ суртилган листига ўраб чиқамиз. Қасқонга сув солиб, қайнатилинади. Ва сув қайнаб чиққач, листлар қўйилиб, 40-45 дақиқа давомида пиширамиз.

Қизил қайла. Пиёз тўғралиб, қизиган ёғда, товада қовурилади. Сўнг, устига қирғичдан чиқарилган ёки майда тўғралган помидор солинади ва тузи ростланиб, бироз қовурилади.

Пишган хонимни керакли хажмда кесиб, ликопчаларга қўямиз. Дастурхонга қизил қайла, қатиқ ва кўкат билан тортамиз.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг