Пазандалик, ширинликлар, таомлар, салатлар ва консарвалар тайёрлаш борасида маслаҳатлар.
душанба, 2015 Январ 12 Лола
Саримсоқ пиёзни майда тўғраб, карам, зираворлар ҳамда ёғ билан яхшилаб аралаштирилади. Устига 0,5 чой қошиқда сирка солинади ва усти беркитилади.
Қолган масаллиқлар сомонча усулида тўғралади. Сўнгра ҳамма масаллиқлар бирга аралаштирилади.
Бу салатга гўшт қўшилса, янада мазали ва ҳушхўр бўлади.
Батафсил...якшанба, 2015 Январ 11 Лола
Қулупной ювилади ва тозаланади. Катта хажмдаги қайнатиладиган идишга солиб, устидан шакар солинади.
Тахминан 5-6 соат тургач, идиш оловга қўйилади. 15 дақиқа қайнаб чиққанидан сўнг, идиш оловдан олинади ва совутилади. Сўнгра яна 15 дақиқага оловга қўйилади. Бу ҳол қайнаш дақиқалари 45 га етгунича такрорланади, яъни, 3 маротаба.
Сўнг, аввалдан ювиб қурутилган банкаларга солинади ва темир қопқоқ билан маҳкамланади.
Батафсил...душанба, 2015 Январ 05 Лола
Биринчи навбатда қулупной ювилиб, тозаланади.
Олдиндан ювиб, қуритилиб, стерилланган банкаларга қулупной солинади. 3 литрли банкага 1 коса қулупной ва 200 гр. шакар солинади.
Сўнгра уни устидан шақиллаб қайнаб турган сув солинади. Банкалар оғзи темир қопқоқда ёпилиб, тўмпарилади. Банкалар усти қалин нарсалар билан ўралади ва шу ҳолатда 3 кун давомида совутилади.
Батафсил...якшанба, 2015 Январ 04 Лола
Бодринг сомонча тўғралади. Сабзи қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Кўкатлар майда тўғралади. Қизиб турган ёғда пиёз новвот ранг тус олгунича қовурилади. Устига қийма солиниб пишгунича қовурилади. Тайёр массани таъбга кўра зираворлар қўшиб аралаштирилади.
Батафсил...