Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Қисқа муддатли парҳезлар

 шанба, 2015 Август 29    Лола Хакимова  

Қисқа муддатли парҳезлар

Қатиқли.
Натижа: 3 кунда 2-5 кг вазн ташлаш мумкин.
Таомнома: кунига 1,5 литр ёғсиз қатиқ билан кифояланиш. Агар жудаям оч қолсангиз, бир нечта нордон мевалардан истеъмол қилишингиз мумкин.
Қандай: таомномада белгиланган қатиқ миқдорини 5-6 қисмга бўлиб ичинг.
Қулайлиги: жуда арзон ва амал қилишда жуда осон.
Камчилиги: фақат кучли иродага ва мустаҳкам саломатликка эга кишиларга тўғри келади.

Гречихали.
Натижа: 5 кунда 3-5 кг вазн ташлаш мумкин.
Таомнома: кунига 1 стакан гречиха. Бунда исталганча суюқлик ичиш мумкин. Ушбу парҳез давомида туз ишлатмаслик лозим ёки оддий тузни денгиз тузига алмаштиринг. Кун давомида қўшимча равишда озгина ёғсиз қатиқ ёки йогурт ичса ҳам бўлади.
Қандай: кечқурун 1 ст гречиха устидан қайноқ сув қўйиб идиш қопқоғини ёпиб қўйинг. Кун давомида мана шу бўтқани бир неча қисмга бўлиб тановул қилинг. Оҳирги таом қабулини ухлашдан 3-4 соат олдин амалга оширинг.
Қулайлиги: организмни самарали тозалайди.
Камчилиги: гречихани ёмон кўрадиган ва тузли егуликларни хуш кўрадиганлар чидаши мушкул. Бу пархез қад-қоматингизни нормага келтириш учун ёрдам беради, аммо орзуингиздаги озғин қизга айлантирмайди

Товуқли.
Натижа: 5 кунда 5 кг вазндан ҳалос бўласиз.
Таомнома: буғда ёки сувда пиширилган териси олиб ташланган товуқ гўшти, нордон мевалар, турли сабзавотлар ва улардан тайёрланган салатлар, ҳар-хил ёрмалар. Суюқлик ичиш меъёри доимгидек.
Қандай: таомномада кўрсатилган барча маҳсулотларни исталганча тановул қилса бўлади. Муҳими, товуқ кундалик таомномангизнинг биринчи ярмини, қолган маҳсулотлар эса иккинчи ярмини ташкил этиши керак. Яхши натижаларга эришиш учун барча егулик ва таомларни тузсиз истеъмол қилинг.
Қулайлиги: пархез давомида оч қолмайсиз, бунда сизга таомномадаги ранг-баранглик ёрдам беради.

Парҳез тутмай озишни истасангиз кундалик таомноангизни балиқ, сут маҳсулотлари, ёҳсиз мол гўшти ва тухумга бойитинг. Ширинликлар, қовурилган картошка, майонез, приожки ва шунга ўхшаш қовуриб пиширилган пишириқлар, шунингдек колбаса маҳсулотларидан воз кечинг.

Эслатма: тавсияларни қўллашдан олдин, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиб олинг.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг