Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Сув билан озиш мумкинми?

 пайшанба, 2015 Август 27    Лола Хакимова  

Сув билан озиш мумкинми?

Ушбу саволга жавоб бор албатта. Парҳезшунос олимлар аллақачон сув билан ортиқча вазндан қутулиш мумкинлигини амалда исботлаб беришган. Сув ёрдамида озишни истаганлар ва ундан тўғри фойдаланишни билишга интилувчи мухлисларимизга ушбу тавсиялар қизиқ бўлади деган умиддамиз.

Егулик ўрнига сув. Сув очликни қондиради, аниқроғи чанқоқни. Баъзан киши чанқаётганини ёки оч қолаётганини адаштириб юбораркан. Бунга мияда ёнма-ён жойлашган ана шу икки сезгига жавоб берадиган толалар сабабчи бўлади. Шунинг учун биз тез-тез сув ичиш ўрнига бирор нима тамадди қилиб оламиз.

Хулоса: агар оч қолганингизни сезсангиз, аввал ярим стакан сув ичиб, бироз кутинг. Шундан кейин ҳам сизни очлик безовта қилса демак овқатланиш вақти келган.

Терини ёшартиради. Терининг ёш кўриниши ва ажин тушмаслиги учун организмда коллаген ва оқсиллар етарли бўлиши кераклигини кўпчилик билса керак, баъзан озаётган хонимлар осилиб қолган теридан шикоят қилишади. Юқорида айтганимиздек, агар сиз сувни тўғри истеъмол қилсангиз, унда бундай муаммога дуч келмаслигингиз аниқ.

Хулоса: вазни қарийб 100 кг.га тенг аёлларга кунига 8 стакан ёки 2 литр сув ичиш камлик қилади. Шу сабабдан парҳезшунослар сув билан озишни истаганларга тананинг ҳар бир кг. вазнига 30 мл сув ичишни тавсия қилишади. 50 кг. вазнга эга аёллар учун эса бу жуда кўп. Шунинг учун улар кунига 2 литргача сув ичишлари мумкин.

Ортиқча вазнни йўқотади. Сув – организмдаги ҳар бир ҳужайрага сингиб, уни фойдали моддаларга бойитади ва зарарлиларини ювиб чиқаради, айниқса, йиғилиб қолган ортиқча ёғларни. Шу сабабдан барча парҳезшунослар  ҳар қандай парҳез даврида, кунига 2 литр сув ичишни тавсия қилишади. Сув парҳез вақтида пайдо бўлиши мумкин бўлган бош оғриғи, тез чарчаб қолишнинг олдини олади.

Хулоса: доим кўз ўнгингизда бир шиша сув бўлишига ҳаракат қилинг. Бундан ташқари, ҳар 15-20 дақиқада сув ичиб туриш ёдингиздан чиқмасин.

Шишни қайтаради. Агар организмга сув етишмаса, лимфа ва қон қуюқлашади, уларнинг айланиши ҳам сусаяди ва бунинг натижасида оёқларда шиш пайдо бўлади. Оёқлар шишдими, демак, целлюлит ҳам тез орада сизнинг “дўстингиз”га айланади.

Хулоса: шишларни қайтариш учун белгиланган сув миқдорининг асосий қисмини куннинг биринчи ярмида ичиб, кечга бир-икки стакан сув билан кифояланиш тавсия этилади.

Ёдингизда тутинг! Юқорида келтирилган тавсияларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг! Чунки инсон танаси мураккаб ва кимга нима мос келишини малакали шифокорлар яхши билишади.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг