Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Оила

Оила

Оилавий муносабатлар, рўзғор тутиш, саранжомлик, саришталик ва озодалик, бола парвариши ва тарбияси, саломатлик борасида маслаҳатлар.

 



Помидор билан озишнинг 3 усули

пайшанба, 2015 Сентябр 10    Лола

Помидорли парҳез қисқа муддат ичида ортиқча вазндан халос бўлишни ва шу билан бирга саломатлигини тиклаб олишни истайдиганлар учун айни муддао. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, помидор кам калорияли маҳсулотлар сафига кириб, организмда моддалар алмашинуви бузилиши жараёнини олдини олади...

Батафсил...
 

Куёвларга маслаҳатлар

чоршанба, 2015 Сентябр 09    Лола

"Сен эр ўлароқ, билки, аёлинг аёл бўлганлиги учун сендан бошқача услуб билан тафаккур ва тасарруф қилади, унинг нафсониятини фаҳмлашинг ва эҳтиромини қозонишинг учун қуйидаги насиҳатларга амал қилишинг керак бўлади:

Батафсил...
 

Қизим сенга айтаман, келиним сиз эшитинг

душанба, 2015 Сентябр 07    Лола

Халқимизда "Қари билганни пари билмас" деган нақл бор. Бу нақлга бефарқ бўлмаган, кўпни кўрган оналаримиз, оталаримиз маслаҳатларига қулоқ тутган ёшлар албатта, ҳаётда қоқилишмайди. Қуйида, шу маслаҳатлар жумласидан бўлган бувиларимиз ўгитларини эътиборингизга ҳавола қиламиз...

Батафсил...
 

Памперслар хақида маълумотлар

жума, 2015 Сентябр 04    Лола

Памперслар пайдо бўлиши билан ёш оналар ҳаёти анча енгиллашди десак хато қилмаймиз. Энди кунига 10 марта боланинг тагини алмаштириб, ювишнинг ҳожати қолмайди. Бундан ташқари, кечаси бола тагини хўллаб қўйса ҳам ота-онаси ва ўзининг ширин уйқусини бузмайди...

Батафсил...
 

Ёш оналарга фойдали 10 маслаҳат

пайшанба, 2015 Сентябр 03    Лола

Кичкинтойингизни парвариш қилар экансиз, ҳар доим ўз-ўзингизга савол берасиз: мен ҳаммасини рисоладагидек бажаряпманми? Кичкинтой эса кундан-кун янги қилиқлар чиқариб, сизни бу ҳақда такрор-такрор ўйлашга, иккиланишга мажбур қилади. Шундай пайтларда, ўз вақтида берилган маслаҳат олтинга тенг бўлади!

Батафсил...
 

Олмали парҳез

сешанба, 2015 Сентябр 01    Лола

Олмали парҳез организмни тозаловчи ва ортиқча вазндан халос этувчи энг кенг тарқалган парҳезлар сирасига киради. Чунки олма ёрдамида озиш жуда самарали. Сиз бу парҳез билан 7 кун ичида 7 кг. гача вазндан халос бўлишингиз мумкин. Лекин, бундай натижага эришиш учун кучли ирода талаб этилади.

Батафсил...
 

Қисқа муддатли парҳезлар

шанба, 2015 Август 29    Лола

Қатиқли.
Натижа: 3 кунда 2-5 кг вазн ташлаш мумкин.
Таомнома: кунига 1,5 литр ёғсиз қатиқ билан кифояланиш. Агар жудаям оч қолсангиз, бир нечта нордон мевалардан истеъмол қилишингиз мумкин.

Батафсил...
 

Бодрингли парҳез

жума, 2015 Август 28    Лола

Бозор ва дўкон расталари янги узилган бодринглар билан тўлиб турган бир пайтда биз аёллар учун ёшариш ва ортиқча вазндан халос бўлиш учун ажойиб имкон пайдо бўлади. Бодрингли парҳез 3 ёки 5 кунга мўлжалланган. Унинг турлари кўп бўлишига қарамай, ҳар бир парҳездан кейин сиз 2-4 кг вазндан халос бўлишингиз мумкин...

Батафсил...
 

Сув билан озиш мумкинми?

пайшанба, 2015 Август 27    Лола

Ушбу саволга жавоб бор албатта. Парҳезшунос олимлар аллақачон сув билан ортиқча вазндан қутулиш мумкинлигини амалда исботлаб беришган. Сув ёрдамида озишни истаганлар ва ундан тўғри фойдаланишни билишга интилувчи мухлисларимизга ушбу тавсиялар қизиқ бўлади деган умиддамиз.

Батафсил...
 

Фарзандингиз мактабга отланди

якшанба, 2015 Август 23    Лола

Етти ёшли болаларда "ўтиш даври" юзага келиши табиий жараён. Аввалига болажонингиз вақтини фақат ўйинлар билан ўтказган бўлса, энди таълим олиш ҳам "жадвал"га киритилди. Боғчада у дунёни ўйинчоқлар орқали англарди, энди эса китоблар. Мактаб формаси, қатъий кун тартиби, эрта уйғониш, дарсликларни кўтариб юриш, ўқитувчининг айтганларига итоат этиш болада стресс уйғотиши мумкин. Хўш, буни қандай енгиш мумкин?

Батафсил...
 

Ёш кўринай десангиз

сешанба, 2015 Август 18    Лола

Чиройли кўринишга эга бўлиш ҳар бир аёлнинг орзуси ва мақсади. Биз ҳам доим ёш кўринишга интиламиз, бунинг учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Лекин, гоҳида оддий хатоларга йўл қўйиб, ўзимиз билмаган ҳолда ёшимизга ёш қўшамиз. Қуйида ушбу хатолар келтирилган.

Батафсил...
 

Бахтли бўлишнинг 15 сири

пайшанба, 2015 Август 13    Лола

Машҳур ёзувчи Лев Николаевич Толстой барча бахтли инсонлар бир-бирларига ўхшашлигини таъкидлаганди. Хўш, уларнинг умумий томонлари айнан нималарда экан? Замонавий рухшунослар буни қуйидагича тавсифлашади:

Батафсил...
 

Болаларга ўйинчоқ танлаш

сешанба, 2015 Август 11    Лола

Ҳар бир ота-она фарзандларини турли ўйинчоқлар билан хушнуд этишни ҳоҳлайди. Лекин болажонлар учун ҳамма ўйинчоқлар хам мос келаверадими? Уларни хурсанд қиламиз деб нотўғри таъсир қиладиган ўйинчоқларни харид қилмасликни истасангиз ушбу тавсияларга эътиборингизни қаратинг.

Батафсил...
 

Энг яхши рафиқа бўлишни истайсизми?

жума, 2015 Август 07    Лола

Азиз аёллар: "Сизнинг вазифангиз - жуфтингиз учун хонадонингизни энг тинч ва энг яхши маскан бўлишини таъминлаш. Хеч қачон у эшикдан кириши билан нолишни бошламанг. Агар кўчада овқатланган бўлса ёки дўстлари билан учрашиб, уйга кечикиб келса хафа бўлманг, аксинча, ширин гапириб, ёнбошига ёстиқ қўйинг. Кўп савол бераверманг ва унинг ғояларига нисбатан гумон билан қараманг. Ёдингизда сақланг: У – оила бошлиғи!"

Батафсил...
 

Тиш пастасининг хусусиятлари

сешанба, 2015 Август 04    Лола

Тиш пастаси фақат тишни тозалашда эмас, балки рўзғорнинг бошқа юмушларида бекаларга яқиндан ёрдам бериши мумкинлигини кўпчилик билмаса керак. Ундан самарали фойдаланишнинг юздан ортиқ тури мавжуд. Қуйида улар ичида энг самарали турлари келтирилади.

Батафсил...
 

Аёллар учун энг керакли 20 маслаҳат

якшанба, 2015 Август 02    Лола

Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласув. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийимғкечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўғри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли кўйлакнинг ўзи камлик қилади...

Батафсил...
 

17 ёшли қизларга 17 тавсия

пайшанба, 2015 Июл 30    Лола

Қайси қиз аъло даражадаги ташқи кўринишга эга бўлишни истамайди дейсиз? Бундан ташқари, ўз ишининг устаси бўлиш, атрофдагилар билан тез тил топишиш ҳам бир маҳорат. Бу ҳислатларнинг ҳаммаси бир кишида мужассам бўлиши четдан қараганда афсона бўлиб кўриниши мумкин. Аммо чин дилдан ҳаракат қилинса, ҳар бир ишни амалга ошириш мумкин...

Батафсил...
 

Боланинг улғайишида ўйинлар аҳамияти

сешанба, 2015 Июл 28    Лола

Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон мияси олти ёшгача тўлиқ шаклланиб улгуради, қолгани – такомиллашув. Демак, айни ана шу жараёнда боланинг нимани ва қандай ўйнаётгани, қизиқиш билдираётган жиҳатлари, сал кейинрок эса ўқишга бўлган лаёқатига катталар томонидан рағбат билдирилиши жуда муҳимдир.

Батафсил...
 

Оилавий муносабатлардаги босқичлар

якшанба, 2015 Июл 26    Лола

Ҳар бир жуфтлик оилавий муносабатларнинг маълум босқичлари: меҳр-муҳаббат туйғуси синови ва муносабатларда инқироз юзага келиши каби даврларни босиб ўтишади. Қани энди ҳар бир оила бахт тафтидан худди қуёш нурлари каби бирдек баҳраманд бўлолса.

Батафсил...
 

Болангизнинг қорни тўймаяптими?

якшанба, 2015 Июл 19    Лола

Янги йил байрами, хурсандчилик, меҳмонларни кузатиш ва кутиб олиш. Бу ташвишлар ёш болали оналарга бироз бўлса-да, салбий таъсир қилади. Чунки ташвишлар билан бўлиб, гўдагини вақтида эмизолмаслиги ҳам мумкин. Натижада шу давр мобайнида сут ишлаб чиқарилиши камаяди. Бундан ташқари, қиш ойларида организмда витаминлар камайиши натижасида ҳам онада сут ишлаб чиқарилиши бироз пасаяди. Бу касаллик тиббий тилда гипогалактия деб номланади.

Батафсил...