Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Аёллар учун энг керакли 20 маслаҳат

 якшанба, 2015 Август 02    Лола Хакимова  

Аёллар учун энг керакли 20 маслаҳат

Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласув. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийимғкечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўғри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли кўйлакнинг ўзи камлик қилади. Жозибадорликнинг пардоз-андоздан ташқари яна бир қанча қоидалари бор. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

  1. Юз териси узоқ муддатгача таранг бўлиб, ёшлигини йўқотмаслиги учун ҳар сафар ювинишни иссиқ сувдан бошлаб, совуқ сув билан тугатинг. Бу юз териси учун ўзига хос гимнастика машқини ўтаб, ажин тушишининг олдини олади. Ёдингизда бўлсин: иссиқ ва совуқ сув ўртасида фарқ қанча катта бўлса, шунча яхши. Аммо бу машқ ўта таъсирчан тери эгаларига тўғри келмайди.
  2. Маълумотларга қараганда бодом хотирани мустахкамлайди. Ҳар куни ухлашдан аввал 1 стакан сутга озгина бодом ёғини қўшиб ичсангиз, тез орада хотирангиз олдингига нисбатан анча яхшиланганини сезасиз. Қолаверса, бодом ёғини уй шароитида ҳам тайёрласа бўлади. Бунинг учун бодомни пўстлоғидан тозалаб, майдаланг ва устига шакар қўшилган сув солинг.
  3. Ортиқча вазн соғлиқ учун жуда хавфли. Бугун ҳар иккинчи газета ва журналлар, интернет сайтлар озиш ҳақида тавсия бериб ўтади. Озишнинг энг самарали усули эса камроқ овқат тановул қилиб, кўпроқ ҳаракатда бўлишдир. Шунинг учун пиёда юришдан эринманг ва кечки овқатга мевалар билан чекланинг.
  4. Рухшуносларнинг таъкидлашича, 30 аёллар учун энг хавфли ёш экан. Айнан мана шу ёшда аёлларда руҳий тушкунликка тушиш хавфи ортади.  Бунинг сабаби турлича бўлиши мумкин. Кимдир таҳсил олмай, оила қурган ва шу ёшга келиб қўлидан хеч қандай иш келмаслигини ва тўлиқ эрига қарам бўлиб қолганини англаб хафа бўлса, яна кимдир каръера билан бўлиб, шу вақтгача оила қурмаганидан эзилади. Хуллас, 30 ёш қўрқувини енгиш учун аёлларга ҳаётга бошқача назар билан қараб, ҳали ҳаммаси олдинда эканлигига ишонч ҳосил қилиш тавсия этилади.
  5. Айтишларича, қизил рангдаги мева-сабзавотлар кайфиятни кўтаради. Тўқ сариқ рангдагилар қувноқликни оширади. Сариқ ранглилар дангасаликни енгади. Тўқ кўк рангдагилар тушкунликни енгишга ёрдам бераркан.
  6. Лимон суви ёғли терига хос бўлган ялтираш ва бошқа муаммоларни бартараф қилишга ёрдам беради. У юз терисини оқартириб, ҳар хил доғларни кетказади. Мутахассислар бундай муолажалар учун лимон сувини оддий сув билан аралаштиришни маслаҳат берадилар. Акс ҳолда у салбий таъсир қилиши мумкин.
  7. Кўпчилик макаронлар семиртиради деб ўйлайди. Аслида бу хато. 100 грамм макарон таркибида атиги 13% оқсил бор, қолаверса унинг таркибидаги крахмал моддаси тез ҳазм бўлади. Макаронлар семиришга эмас, озишга ёрдам беради.
  8. Агар тирноқларингиз сарғайишини истамасангиз, унда лак бўёғидан олдин тирноқлар учун мўлжалланган махсус суюқлик суртинг. Тўқ рангдаги тирноқ бўёқларидан камроқ фойдаланинг.
  9. Ўзгалар сизга яхши баҳо беришини истасангиз, аввал ўзингизга бўлган ҳурматни оширинг. Бунинг учун бир неча маротаба "Мен ўзимни яхши кўраман!", "Мен бу ишга лойиқман!" ва "Бу вазифаларни аъло даражада бажара оламан", деб такрорланг. Бир қарашда оддий бўлиб кўринган бу сўзлар қисқа мухлат ичида руҳий аҳволингизни яхшилаб, ўзингизга бўлган ишончни кучайтиради.
  10. Кулранг, қора ва оқ ранглар кийимлар учун энг идеал ранглардир, булар ҳамма хилдаги рангларга мос тушиб, хатто эски кийимнинг рангини очишга ҳам ёрдам беради.
  11. Шакар аёл организми учун энг керакли маҳсулот ҳисобланади. Аммо ундан ҳаддан зиёд фойдаланиш ҳар хил муаммоларни келтириб чиқаради. Организмни керакли шакар миқдори билан озиқлантириш учун кўпроқ мевалар тановул қилинг. Масалан, лимон таркибида қулупнойга нисбатан кўпроқ шакар мавжуд.
  12. Агар аёл киши "Барби" қўғирчоғига ўхшаган ташқи кўринишга эга бўлганида соғлом ҳаёт кечира олмасди. Буни исботлаш учун АҚШда жойлашган соғлиқни сақлаш вазирлиги олимлари изланиш олиб боришди. Улар "Барби"нинг параметрларини тирик инсонда синаб кўриш учун катта қўғирчоқ ясашди. Бундай аёлнинг бўйи 170 см, вазни 50 кг, кўкрак айланаси 99 см, бели еса 45 см бўлиши кераклиги аниқланди. Маълум бўлишича, ушбу параметрга эга аёлнинг организмига ҳамма аъзолар жойлаша олмайди. Шундай экан, озиш учун муккасидан кетмасидан, энг асосийси - соғлиғингиз жойида эканлигига шукур қилинг. Ахир бу энг бебаҳо инъомку.
  13. Пардозда кўзларга кўпроқ урғу беришни истасангиз, лабингизни оч рангда бўянг, лабларга урғу бермоқчи бўлсангиз, кўзлар учун оч рангли тенлар танланг.
  14. Гўзаллик қурбонликни талаб қилади. Фақат ҳомиладорлик чоғида эмас. Шифокорлар фарзанд кутаётган аёлларга баланд пошнали пойабзалларни четга суриб қўйишни тавсия этишади. Агар бу қоидага амал қилсангиз, келажакда радикулит ва невралгия хасталикларидан ўзингизни асраган бўласиз.
  15. Атиргул фақат гўзаллик эмас, балки саломатлик тимсоли ҳамдир. Ўрта арсларда Европа аҳолиси атиргул дамламаси ёрдамида шамоллаш, тиш оғриғи ва оғиз бўшлиғи билан боғлиқ бўлган касалликларни даволашган. Бугун дорихона ва айрим дўкон расталарида атиргул ёғини учратиш мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ёғ хотирани мустаҳкамлаб, турли яллиғланиш ва вирусли касалликларга қарши курашади.
  16. Бўйин териси хеч қачон ёғли бўлмайди (ҳаттоки юз териси ёғли бўлса ҳам). Шу сабаб бўйин учун фақат қуруқ ва нормал терига мўлжалланган ниқоб танлаган маъқул.
  17. Жозибадор кўринишнинг яна бир қоидаси, бу чиройли қадам ташлашдир. Юрганингизда доим қоматингизни тик тутинг. Тез юрганда ҳам майда қадам ташланг ва хеч қачон қўлларингизни силкиманг.
  18. "Ғалаба қозонишни истасангиз, доим табассум қилинг" дейди мутахассислар. Бу гапда жон бор. Ишда ва шахсий ҳаётда омадга эришмоқчимисиз, унда табассум ҳақида унутманг. Ҳар қалай ҳўмрайиб юргандан кўра, кулиб юрган яхшироқ.
  19. Дунё бўйича йиғилган маълумотларга қараганда, эркаклар ёрқин рангда бўянган аёлларни хуш кўрмас экан. Шундай бўлгач, жуфтингизга ёқиш учун кўпроқ табиий рангли пардоз воситаларидан фойдаланинг. Унутманг, ёрқин рангли пардоз фақат кечки базм учун мўлжалланган, кундалик ҳаёт учун эмас.
  20. Аёлнинг энг яхши қуроли бу - самимийлик. Ҳар қандай вазиятда ҳам самимийликни йўқотманг. Айниқса бугунги кунда бу жуда зарур.
     


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг