Чақалоқ парвариши ва бола тарбияси борасида маслаҳатлар.
жума, 2015 Сентябр 04 Лола
Памперслар пайдо бўлиши билан ёш оналар ҳаёти анча енгиллашди десак хато қилмаймиз. Энди кунига 10 марта боланинг тагини алмаштириб, ювишнинг ҳожати қолмайди. Бундан ташқари, кечаси бола тагини хўллаб қўйса ҳам ота-онаси ва ўзининг ширин уйқусини бузмайди...
Батафсил...пайшанба, 2015 Сентябр 03 Лола
Кичкинтойингизни парвариш қилар экансиз, ҳар доим ўз-ўзингизга савол берасиз: мен ҳаммасини рисоладагидек бажаряпманми? Кичкинтой эса кундан-кун янги қилиқлар чиқариб, сизни бу ҳақда такрор-такрор ўйлашга, иккиланишга мажбур қилади. Шундай пайтларда, ўз вақтида берилган маслаҳат олтинга тенг бўлади!
Батафсил...якшанба, 2015 Август 23 Лола
Етти ёшли болаларда "ўтиш даври" юзага келиши табиий жараён. Аввалига болажонингиз вақтини фақат ўйинлар билан ўтказган бўлса, энди таълим олиш ҳам "жадвал"га киритилди. Боғчада у дунёни ўйинчоқлар орқали англарди, энди эса китоблар. Мактаб формаси, қатъий кун тартиби, эрта уйғониш, дарсликларни кўтариб юриш, ўқитувчининг айтганларига итоат этиш болада стресс уйғотиши мумкин. Хўш, буни қандай енгиш мумкин?
Батафсил...сешанба, 2015 Август 11 Лола
Ҳар бир ота-она фарзандларини турли ўйинчоқлар билан хушнуд этишни ҳоҳлайди. Лекин болажонлар учун ҳамма ўйинчоқлар хам мос келаверадими? Уларни хурсанд қиламиз деб нотўғри таъсир қиладиган ўйинчоқларни харид қилмасликни истасангиз ушбу тавсияларга эътиборингизни қаратинг.
Батафсил...сешанба, 2015 Июл 28 Лола
Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон мияси олти ёшгача тўлиқ шаклланиб улгуради, қолгани – такомиллашув. Демак, айни ана шу жараёнда боланинг нимани ва қандай ўйнаётгани, қизиқиш билдираётган жиҳатлари, сал кейинрок эса ўқишга бўлган лаёқатига катталар томонидан рағбат билдирилиши жуда муҳимдир.
Батафсил...якшанба, 2015 Июл 19 Лола
Янги йил байрами, хурсандчилик, меҳмонларни кузатиш ва кутиб олиш. Бу ташвишлар ёш болали оналарга бироз бўлса-да, салбий таъсир қилади. Чунки ташвишлар билан бўлиб, гўдагини вақтида эмизолмаслиги ҳам мумкин. Натижада шу давр мобайнида сут ишлаб чиқарилиши камаяди. Бундан ташқари, қиш ойларида организмда витаминлар камайиши натижасида ҳам онада сут ишлаб чиқарилиши бироз пасаяди. Бу касаллик тиббий тилда гипогалактия деб номланади.
Батафсил...чоршанба, 2015 Июл 08 Лола
Аксарият болалар икки ва тўрт ёш орасида ўз ҳолатини тушунтиришнинг ягона ифодаси сифатида уриш ёки тишлаш мулоқот усулини танлаган даврни бошдан кечиришади. Ҳали нутқи ривожланмагани ҳамда ўз истак ва сўровларини бошқача йўл билан айтишни билмагани учун муштлар ва ўткир тишлар ёрдамидан фойдаланишга мойил бўлишади.
Батафсил...шанба, 2015 Июл 04 Лола
Ҳар баҳор ойларида ёки ёз бошида болаларда қуйидаги белгилар кузатилади: доимий чарчоқлик, уйқучанлик, асабийчанлик, инжиқлик, сочлар тўкилиши, лабларда ёриқлар пайдо бўлиши, тирноқлар синиши ва уларнинг мўртлиги. Бу белгилар биргаликда авитаминоз касаллиги белгилари ҳисобланади.
Батафсил...чоршанба, 2015 Июл 01 Лола
Баъзи кексалардан "Боламни яхши кийинтирдим, егани олдида бўлди, ҳеч кимдан кам бўлмади. Шунга қарамай болам нега бунақа бўлиб қолди? Қаерда хато қилдим?" қабилидаги гапларни эшитиб қоламиз. Сабаб борасида фикр ва муносабатлар турлича. Нима эксанг шуни ўрасан деганларидек, фарзандга етарлича меҳр бермасдан ундан оқибат талаб қилиш ўринсиздир. Сиз-чи, мунис бекажон? Фарзандингизга охирги марта қачон яхши кўришингизни сўзларда ёки уни бағрингизга босиб ифода этдингиз?
Батафсил...якшанба, 2015 Июн 21 Лола
Боланинг тарбияси онанинг ҳомиладорлигиданоқ бошланади. Оиладаги шарт-шароитлар, меҳр-муҳаббат, атрофдагиларнинг муносабатлари боланинг тарбиясида жуда катта роль ўйнайди. Ички хислатларимизнинг шаклланиши, қобилиятимизни тўғри йўналтира олишимиз, ҳаётда ўрнимизни топа олишимиз, оиладаги муҳитга боғлиқ.
Батафсил...