Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Болаларда витамин етишмаса

 шанба, 2015 Июл 04    Лола Хакимова  

Болаларда витамин етишмаса

Ҳар баҳор ойларида ёки ёз бошида болаларда қуйидаги белгилар кузатилади: доимий чарчоқлик, уйқучанлик, асабийчанлик, инжиқлик, сочлар тўкилиши, лабларда ёриқлар пайдо бўлиши, тирноқлар синиши ва уларнинг мўртлиги. Бу белгилар биргаликда авитаминоз касаллиги белгилари ҳисобланади.

Маълумот ўрнида:

  • Организмда айрим витаминларнинг умуман етишмаслиги авитаминоз деб юритилади.
  • Организмда витаминларнинг камайиши гиповитаминоз деб юритилади.


Дарвоқе.

Шифокорларнинг айтишича, авитаминоз ҳолати мавсумий касаллик ҳисобланмасдан, балки болаларда йил бўйи учраб туради. Бунинг асосий сабаби болаларни норационал овқатлантириш, сифатсиз консерваланган маҳсулотларни қабул қилиш, ноқулай экологик муҳит ҳисобланади.

Буни биласизми?!

А ва D витаминларини мустақил ҳолда қабул қилиш мумкин. Аммо бу витаминларнинг организмда миқдори ошиб кетиши турли касалликларга олиб келади.

Масалан: организмда А витамини кўпайиб кетганда суяк тўқимаси касаллилкарига олиб келади. Болалар организмида D витамини ошиб кетиши эса юрак, буйрак ва суяк тўқималари учун хавфлидир.

Қуйидаги жадвалда витаминларнинг номлари, кунлик эхтиёж миқдори ва танқислик белгилари кўрсатилган:



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг