Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Болажонлар

Болажонлар

Чақалоқ парвариши ва бола тарбияси борасида маслаҳатлар.

 



Болангиз гапга қулоқ солмаса

пайшанба, 2015 Июн 18    Лола

"Ҳаётим давомида бирор марта ҳамма гапга қулоқ соладиган ва ота-онасининг чизган чизиғидан чиқмайдиган болани учратмаганман…" - дейди бир танишим. Мен эса унинг гапига қўшилолмайман. Боланинг гапга кириши ёки қулоқсиз бўлиб ўсишига унинг ота-онасини айблайман. Агар ота-она боласига ўзини тутишга ва ҳисларини жиловлашга ўргатса ҳаммаси яхши бўлади. Бунинг учун эса қуйидаги тавсиялар сизга қўл келиши мумкин.

Батафсил...
 

Болангизни қўғирчоққа айлантирманг

жума, 2015 Июн 12    Лола

Барча ота-оналар қатори сиз ҳам амал қилишингиз учун кашф этилган, аниқ ишлаб чиқилган муайян қоидалар йўқ аслида, чунки ҳар бир бола ўзига хос бўлиб, алоҳида муомала, муносабатга эҳтиёж сезади. Аммо ота-оналар қўллаши мумкин бўлмаган бир неча хатти-ҳаракатлар борки, жаҳл отига қамчи уришга шай, тажрибасиз, ёш оила катталари ўзлари англамаган ҳолда тақиқларга йўл қўйишади.

Батафсил...
 

Болаларга қандай шампунлар тавсия этилади?

сешанба, 2015 Май 05    Лола

Кўпчилик оналар “Бир ёшгача болага хеч қандай совун ёки шампун ишлатиш шарт эмас” деган фикрни таъкидлайдилар. Аммо бу фикр кўп ҳолларда ўзини оқламайди. Ҳоҳлаймизми-йўқми, турмушда албатта унга эҳтиёж сезамиз. Совундан ҳам кўра шампундан фойдаланиш қулайроқдек туюлади...

Батафсил...
 

Бола тинмай йиғласа

шанба, 2015 Май 02    Лола

Чиллали чақалоғингиз тинмай йиғлаяптими? Бу бекорга эмас. Одатда чақалоқлар беҳудага йиғлайвермайди. Бунга беэътибор бўлмай, сабабини ўрганиш зарур!

Болани ечинтириб, қуйидагиларга аҳамият беринг.

Батафсил...
 

Оналар алласи

шанба, 2015 Апрел 25    Лола

Алла қайси элда, қайси тилда айтилмасин, эшитган одам юрагида ҳасрат ва ҳаяжон жўш уради. Алла айтмаган она бормикан бу дунёда?! Алла бўлажак йигитга қувват, қизга эса ҳаё ва иффат бахш этади! Алла айтган оналар миллат хотирасини асрайдилар!

Батафсил...
 

Чақалоққа сўрғич керакми?

пайшанба, 2015 Апрел 23    Лола

Сўриш рефлекси чақалоқ ҳаётининг илк босқичи, бола ҳали она қорнида бўлган пайтидаёқ пайдо бўлади. Бола олти ойлик бўлганидан кейин сўриш инстинкти аста-секин сўна бошлайди. Бироқ кўпчилик чақалоқлар она кўкрагини эмиб бўлганидан кейин барибир сўришга эҳтиёж сезишади. Сўриш орқали бола қаноатланиш ва ҳотиржамлик хиссини туяди...

Батафсил...
 

Рангларни ўрганамиз

сешанба, 2015 Апрел 14    Лола

Гўдаклар икки ойлик бўлганларида рангларни ажрата бошлайдилар. Уларнинг энг биринчи бўлиб бошқа ранглардан фарқлай оладиган ранглари қизил ранг ҳисобланади. 6 ойлик чақалоқлар сариқ ва яшилни, кейинроқ эса мовий рангни фарқлай бошлайдилар. Беш ёшга тўлганларида эса ҳамма рангларни ажратиб, номларини бемалол айта оладиган бўладилар.

Батафсил...
 

Она сутининг беқиёс хусусиятлари

душанба, 2015 Март 30    Лола

Кўкрак сути билан боқиш – бу она ўз боласига бериши мумкин бўлган энг яхши нарсадир. Унинг бор муҳаббати ва ғамхўрлиги ҳар куни фарзандига кўкрак тутганида сути билан бирга қуйилиб келади. XXI асрда технологиялар ва саноат ривожланиши юқори даражада бўлишига қарамасдан, ҳозиргача она сутининг ўрнини босадиган хеч нарса ўйлаб топилмаган. Ушбу озуқа маҳсулоти универсал ва ноёб бўлиб, гўдакнинг нафақат озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжини қондиради, балки боланинг овқат ҳазм қилиш тизими имкониятларига ва унинг организмидаги метаболизмнинг ўзига хос ҳусусиятларига ҳам идеал тарзда мос келади.

Батафсил...
 

Гўдак ҳаётининг навбаҳори

шанба, 2015 Март 28    Лола

Ҳомиладорлик пайтидаги токсикоз, шишлар ва бола саломатлиги ҳақидаги қўрқувлар энди ортда қолди. Ҳомиладор аёл вужудида 9 ой яшаб, эндигина дунёга келган фарзандини ниҳоят ўз бағрига босади. Туғруқхонадан эсон-омон чиқиб олган ёш оналар қувончдан еттинчи осмонда учиб, ўз уйлари томон шошилишади ва уй остонасига қадам босганча енгиллик ҳамда қувонч билан бирга қандайдир хавотирни ҳис қилишади...

Батафсил...
 

Биз бир-биримизни яхши кўришимиз шарт

сешанба, 2015 Март 10    Лола

Оилада иккинчи фарзанд дунёга келганида кўп ҳолатларда тўнғич фарзанднинг рашки келади (айниқса, болалар бир жинсли бўлсалар, бу туйғу янада кучлироқ сезилади). Бу оддий ҳол: авваллари биринчи фарзанд оила марказида бўлган уни ҳамма яхши кўриб, эркалашган ва у бундай ҳолатга кўникиб қолган. Бирданига қандайдир “қаллоб” пайдо бўлдию тўнғични унутиб, ҳамма унинг атрофида парвона: “сен энди катта бўлиб қолдинг, барча ишларни ўзинг бажара оласан, у эса ҳали кичкина, хеч нарсани билмайди”.

Батафсил...