Чақалоқ парвариши ва бола тарбияси борасида маслаҳатлар.
шанба, 2015 Март 07 Лола
Бола ва ўсмирнинг жисмоний ҳамда руҳий-асабий жиҳатдан нормал ривожланиши учун овқатланишини тўғри ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Овқат етишмовчилиги боланинг ўсиб, ривожланишини кечиктиради, организм қаршилигини сусайтириб қўяди. Меъёридан ортиқча овқат эса алмашинув процессларини издан чиқариб, иштаҳани пасайтиради, овқат ҳазмини бузади. Тўғри овқатлантириб бориш учун бола ва ўсмир организмининг ёшига қараб осқиллар, ёғлар, углеводлар (1-жадвалга қаранг) ва витаминларга (2-жадвалга қаранг) бўлган физиологик эҳтиёжларини, шунингдек асосий озиқ моддалари ўртасидаги нисбатнинг тўғри бўлишини ҳисобга олиш керак.
Батафсил...душанба, 2015 Март 02 Лола
Кўкрак билан эмизиш она ва бола ўртасидаги руҳий мулоқотда муҳим ўрин эгаллайди. Соғлом бола туғилганидан сўнг дарҳол онасининг бағрига қўйилиши керак. Бола кўкракдан эмишга тайёр бўлганида ва буни истаганида болага биринчи кўкрак сутини бериш лозим. Болаларнинг кўпчилиги буни туғруқ залининг ўзидаёқ қила бошлайди.
Батафсил...чоршанба, 2015 Феврал 25 Лола
Кун мобайнида гўдак кайфияти тамоман уйқуга боғлиқ. Кундалик уйқу олди тартиби гўдакда хавфсизлик туйғусини келтириб, уйқу пайти яқинлашганини билдиради. Тиниқ ва соғлом уйқу гўдакнинг жисмоний ва руҳий ривожланишининг асосларидан биридир. Уйқу гўдакка соғлом ўсишда, ота-онага эса тинч дамни таъминлайди.
Батафсил...жума, 2015 Феврал 20 Лола
Профилактика учун қилинадиган массаж гўдакнинг жисмоний ва руҳий ривожланишини баркамоллаштиради. Профилактика массажи махсус малака талаб қилмайди. Асосийси нозик массаж қилиш ва гўдак реакциясига диққат билан эътибор қилиш.
Массаж кундалик парваришнинг энг асосий ўринларидан бирини эгаллайди, чунки массаж билан фақатгина терини тинчлантирмай, балки таянч ҳаракат органларини, асаб, юрак ва қон айланиш системасига ижобий таъсир этади.
Батафсил...якшанба, 2015 Феврал 15 Лола
Эрта тонгда уйғонишингиз билан биланоқ, юзингизни ювасиз, сочингизни тарайсиз. Шу амалларга миттичангизни ҳам ўргатиш лозим. Кунда эрталабки ювинтириш маросимида ва чўмилтиришдан кейин гўдак креми ёки молочкоси ёрдамида терини ва танадаги ҳар бир бўғимни тозалаш зарур.
Батафсил...сешанба, 2015 Феврал 10 Лола
Аксарият ҳолларда гўдаклар ҳаётининг биринчи йилида, бош қисмида, сочлар тагида сариғимтир, оқимтир, қазғоқлар пайдо бўлиши кузатилади. Бу сут қатлами деб аталади. “Сут қатлами” пайдо бўлганда гўдакнинг ота-онаси педиатр билан маслаҳатлашиши керак. Агарда педиатр бу ҳолатни бошқа бир касаллик (масалан аллергия) билан боғламаса, сиз улардан осонгина қутулишингиз мумкин.
Батафсил...пайшанба, 2015 Феврал 05 Лола
Чўмилтириш бу – фақатгина зарур гигиена ва чиниқтириш бўлибгина қолмай, она ва бола ўртасида нозик мулоқот ҳамдир. Энг яхшиси ҳар доим гўдакни бир вақтда, кечки эмизиш олдидан чўмилтирган маъқул. Сув ҳарорати 37C ларни ташкил қилиши лозим. Ҳаммом ҳавосининг ҳарорати эса 24-25С ташкил қилиши керак.
Батафсил...шанба, 2015 Январ 31 Лола
Қиз гўдакка инфекциялар билан зарарлантирмаслик мақсадида, олдидан орқага қараб ювишга қатъиян риоя қилишни ёдда тутинг. Таглик остидаги тери қизаришга ва яллиғланишга мойил, шу сабабдан уни алоҳида аҳамият ва эҳтиёткорлик билан парвариш қилиш керак. Терини эҳтиёткорлик билан тозалайдиган фақат юмшоқ воситаларни танланг...
Батафсил...жума, 2015 Январ 30 Лола
Ташқи кўринишидан гўдак ўз ота-онасига ўхшайди. Биринчи назарда унинг кўзлари, бурунчаси, қўл оёқлари, танаси худди ота-онасиникидек. Фақат кичрайтирилгандек, лекин бу ундай эмас…
Батафсил...шанба, 2015 Январ 24 Лола
Гўдакнинг териси жуда нозик ва сезувчан. Туғилиш вақтида у тўлиқ шаклланмаган бўлади, лекин шунга қарамасдан катта ёшдаги одам терисининг барча вазифаларини бажаришига тўғри келади.
Батафсил...