Гўдакни уйқуга ётқизамиз
чоршанба, 2015 Феврал 25 Лола Хакимова
Кун мобайнида гўдак кайфияти тамоман уйқуга боғлиқ. Кундалик уйқу олди тартиби гўдакда хавфсизлик туйғусини келтириб, уйқу пайти яқинлашганини билдиради. Тиниқ ва соғлом уйқу гўдакнинг жисмоний ва руҳий ривожланишининг асосларидан биридир. Уйқу гўдакка соғлом ўсишда, ота-онага эса тинч дамни таъминлайди.
Янги туғилган гўдак керакли миқдорда ухлайди. Уйқу вақти сизнинг уйқингиздан фарқли бўлиб, индивидуал ҳолатга эга бўлади. Айрим гўдаклар кўпроқ кундузи, бошқалари кечаси ухлашади. Аста секин бу ҳолат ўзгаради, уйғоқлик даври узайиб, уйқуси тунга айланади.
Ёдингизда тутинг, гўдак ётар жойи нафақат қулай ва чиройли, балки хавфсиз бўлиш керак! Тўшак қаттиқ бўлиши керак. Икки томонли тўшакларни ишлатиш мумкин, “ёзги” – читлик, “қишки” – жунли. Уйқу анжомлари табиий бўлишига эътибор беринг; бўз, чит, паҳмоқ, трикотаж.
Бошланишига гўдакка 3-4 чойшаб ва 2-3 ёпинчиқ керак бўлади. Гўдакка юпқа ва қалин ёпинчиқлар керак бўлади. Гўдак фақат совиб қолмаслигини эмас, балки исиб кетмаслигини ҳам таъминлаш керак. Гўдакнинг биринчи йилида ёстиқ керак бўлмайди.
Гўдак уйқу пайтида тасодифан ёпинчиқни бошига тортиб олмаслиги учун, маҳсус белбоғ ва қисқичлардан фойдаланинг. Бампер (ингичка тўшак, каравот четига тақилади) гўдакни каравот деворчаларига урилишдан сақлайди, парда (балдахин) эса қуёшнинг тўғри нурларидан, елвизаклардан ва ҳашаротлардан асрайди.
Гўдак тинч ухлаши учун мутахассислар уйқу олди парвариши сифатида қуйидаги тавсияларни берадилар:
- Тинчлантирувчи ванна, чўмилтириш учун кўпик қўшиш ёрдамида. Чўмилтириш - бу актив кундан тинч кечага ўтишнинг энг яхши усулидир.
- Тинчлантирувчи массаж намлантирувчи молочко ёрдамида. Енгил гўдак молочкоси билан массаж қилиш гўдакни тинч уйқу кайфиятига чорлайди. Она қўлларини гўдакка тегиши гўдак учун енгиллик ва хавфсизлик туйғусини беради.
- Таглик алмаштириш. Кечки уйқусига хеч нарса ҳалал бермаслиги учун, ухлатишдан олдин тагликни алмаштириш зарур.
- Кечки овқатлантириш. Тунги уйғонишлар гўдакнинг қорни очлигидан бўлиши мумкин, шунинг учун кечки овқатлантиришни ёдда тутинг.
- Тунги алла ёки эртак. Онанинг майин овози гўдакни осойишта ухлашига чорлайди. Эртакларни овоз чиқариб ўқиш гўдакка ижобий таъсир этади, сўз бойлиги биринчи онларданоқ ортиб боради ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.
Мавзу бўйича бошқа мақолалар
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг