Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Янги туғилган гўдак териси

 шанба, 2015 Январ 24    Лола Хакимова  

Янги туғилган гўдак териси
Гўдакнинг  териси жуда нозик ва сезувчан. Туғилиш вақтида у тўлиқ шаклланмаган бўлади, лекин шунга қарамасдан катта ёшдаги одам терисининг барча вазифаларини бажаришига тўғри келади.
 
Гўдак терисининг фарқли хусусиятлари:
  • Катта ёшдаги одам терисидан беш марта юпқароқ.
  • Гидролипидли мантия деб номланган “ҳимоя қатлами” мавжуддир, тез зарарланувчан бўлиб, унинг тикланишига кундалик намланиши зарур.
  • Катта ёшли одам терисидан кўра кўпроқ намлик (80%) ташкил қилиши билан бирга, уни йўқотишига мойилроқдир.
  • Агрессив воситалардан, масалан совундан, фойдаланиш тавсия қилинмайди.
  • Тез-тез ҳўлланиши, кекириши натижасида, ортиқча таомни қусиши ва ҳоказолар сабабли тез-тез тозаланишга мухтож. 
  • Қуёш нурларига жуда сезувчан.
Бу хусусиятларни ҳисобга олиб, катта ёшдагиларникидан кўра, гўдак териси яраланувчан ва сезувчан бўлиб, эҳтиёткорлик билан парвариш қилишга мухтожлигини ёдда тутинг. Болалар махсус воситалари ёрдамида кундалик гигиеник тадбирлар, гўдак терисини нормал ҳолатда ривожланишини таъминлайди ва юмшоқ, нозик бўлиши сақланади.  
 


Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг