Гўдакни кўкрак орқали эмизамиз
душанба, 2015 Март 02 Лола Хакимова
Кўкрак билан эмизиш она ва бола ўртасидаги руҳий мулоқотда муҳим ўрин эгаллайди. Соғлом бола туғилганидан сўнг дарҳол онасининг бағрига қўйилиши керак. Бола кўкракдан эмишга тайёр бўлганида ва буни истаганида болага биринчи кўкрак сутини бериш лозим. Болаларнинг кўпчилиги буни туғруқ залининг ўзидаёқ қила бошлайди.
Эмизиш бу гўдагингиз соғлиғи учун биринчи ва энг муҳимдир. Онанинг кўкрак сути таркибида гўдак учун зарур бўлган барча озуқавий ва иммунологик компонентлар мавжуд бўлиб, улар гўдакни ҳар ҳил инфекциялардан сақлайди ва гўдакнинг ички аъзоларининг нормал ишлашини таъминлайди. Ҳар бир она ўз гўдагини иложи борича кўкрак сути билан боқишга ҳаракат қилиши зарурдир.
Она ва боланинг бевости алоқасидан келиб чиқадиган ижобий жиҳатлар қуйида келтирилган:
- она ва бола ўртасида бевостиа руҳий ва эмоционал алоқанинг ўрнатилиши;
- кўкрак билан эмизиш имконияти ва буни рағбарлантириш, онада лактацияни яхшилаш;
- чақалоқни онасининг бактериал флораси билан уруғлантириш, нормал шароитларда у бола учун дўстона ва керакли флора ҳисобланади;
- чақалоқда нормал тана ҳароратини сақлаш ва ушлаб туриш;
- чақалоқни ҳид билиш қобилиятининг ривожланишини рағбатлантириш.
Мавзу бўйича бошқа мақолалар
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг