Она ва гўдак: шундай ўхшаш ва шундай фарқли
жума, 2015 Январ 30 Лола Хакимова
Ташқи кўринишидан гўдак ўз ота-онасига ўхшайди. Биринчи назарда унинг кўзлари, бурунчаси, қўл оёқлари, танаси худди ота-онасиникидек. Фақат кичрайтирилгандек, лекин бу ундай эмас…
Бош. Бош тузилишининг ғаройиб шакли – туғилиш жараёнидаги эзилишдандир. Икки ҳафтадан сўнг бош думалоқлашади. Гўдакнинг бош тепасида билинар билинмас пулс уриб турган мембранани, яъни катта лиқилдоқни кузатиш мумкин. Бу бош мия суяги ҳали ёпилмаганини билдиради. Унинг жипслашиши тахминан бир ярим ёшларгача давом етади. Гўдакнинг сочлари қалин, аммо жуда майин бўлади, баъзида эса бўлмайди.
Кўзлар. Аксарият гўдаклар кўзларининг ранги олти ойга бориб ўзгаради. Қовоқларда озроқ шиш пайдо бўлиши сабаблари, туғилиш жараёнида бошнинг сиқилишидир. Ҳамма гўдакларда кўзларнинг ғилайлашиши кузатилади, бу ҳол 1,5-3 ойда ўтиб кетади. Янги туғилган гўдаклар 20 см. гача бўлган масофани кўра олади. Гўдакларда кўз ҳаракати ва кўз ёши рефлекслари ривожланмаганлиги сабабли, чўмилтириш воситаси кўзга беҳосдан тушган пайтда, кўзни ёшлантирмайдиган бўлиши керак.
Тил. У оғиз бўшлиғининг пастки қисмига ёпишгандай, ва унинг уч қисми сал иккиланганга (бўлинганга) ўхшайди. Тилнинг учи 1 ёшга келиб узаяди (чўзилади).
Қўллар ва оёқлар. Кўкимтирлик, қон айланиш системаси сустлиги билан тушунтирилади. Гўдак ҳаракатланганда, оёқ ва панжалар пушти ранг тусини олади. Қўл панжалари мушт ҳолатда. Оёқлар ёйилиб, бўкса ва тизза атрофларида оз-моз букилган, бунинг сабаби гўдак она қорнида йиғиқ ҳолатда бўлганлиги. Туғилганда аксарият ҳолларда тирноқлар узун бўлади. Уларни олиб ташлаш тавсия етилади.
Кўкрак бези. Туғилган гўдакнинг биринчи кунларида ҳоҳ қиз гўдак, ҳоҳ ўғил, кўкрагида шиш ва сут пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолатдан хавотирланиш ўринли эмас, чунки шиш бир неча кундан кейин ўтиб кетади.
Киндик яраси. Киндик яраси туғилгандан сўнг 3-5 кунларда тушади. Туғруқхонадан чиқиш пайтида киндик яраси қон қатлами билан қопланади. Гўдак гигиенасида киндик яраси парвариши жуда муҳим ўрин эгаллайди. Киндик ярасининг бутунлай битиши 12-14 кунларга тўғри келади.
Жинсий аъзолар. Қизларда ҳам, ўғил болаларда ҳам улар каттароқ туюлади. Қизларда у қиндан ажралиш содир бўлади. Булар онанинг гормонлари билан чақирилган бўлиб, тез орада йўқолади. Ўғил болаларнинг тухумлари одатда қовуқ пасти ичига тортилган бўлади.
Тери. Янги туғилган гўдакнинг териси юпқа ва нозик бўлади, ва ўзига ҳос хусусиятларга эга (устки қатлами юпқа, қалин томирлар тармоғи, ривожланмаган ёғ безлари ва бошқа), шу сабабли унинг ташқи кўриниши катта ёшдаги одам терисининг кўринишидан жуда фарқ қилади. Гўдак териси етилмаганлиги, унда турли доғлар, шўралашлар ва бошқалар билан характерланади.
Мавзу бўйича бошқа мақолалар
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг