Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Соч парвариши

Соч парвариши

Сочлар парвариши, уларни ўстириш, ниқоблар, турли воситалар, эрта оқ тушишини олдини олиш, парвариш ашёларини танлаш борасида маслаҳатлар.

 



Соч учун парҳез: натижа кафолатланади

шанба, 2015 Сентябр 05    Мухлиса

Камдан-кам аёллар сочларининг бекаму кўст гўзаллиги билан мақтана оладилар. Майин, қалин сочлар бизга табиатнинг инъомидир. Аммо нотўғри парвариш, соч устида кимёвий “операция”лар ва организмда витамин, минералларга бўлган тансиқлик ҳар қандай сочни ҳам кўримсиз ҳолатга олиб келиб қўяди...

Батафсил...
 

Сочга эрта оқ тушса

якшанба, 2015 Август 09    Мухлиса

Соч оқариши эртами-кечми, ҳар кимни ўйга толдириши аниқ. Ёш ўтган сайин бошимиздаги оқ сочлар кўпайиши табиий ҳол. Лекин бугун айрим 20-25 ёшдаги қизлар сочига тушган оқ толадан кўп шикоят қилишади. Сочга этра оқ тушмасин десангиз қуйидаги маслаҳатларга қулоқ тутинг...

Батафсил...
 

Бўялган сочлар умрини узайтирамиз!

жума, 2015 Июл 31    Мухлиса

Соч бўяшни ният қилиб, бўёқ сотиб олдингиз ва "Гўзаллик салони"га отланяпсиз ёки аксинча, бу муолажани уй шароитида ўтказмоқчисиз. Хуллас, қайси йўлни танлашингиздан қатъий назар, сочни бўяшдан олдин бир-икки кун бошингизни ювманг. Бу соч илдизида махсус ҳимоя қатлами яралишига сабаб бўлади ва бу билан бўёқ таркибидаги кимёвий моддалар таъсирини камайтиради.

Батафсил...
 

Соч тўкилса нима қилиш керак?

душанба, 2015 Июн 15    Мухлиса

Авваламбор, ушбу саволни бериш чоғи ваҳимага тушмаслик лозим. Сўнгра сочларингиз чиндан ҳам патологик равишда тўкиляптими ёки шунчаки эски сочларнинг янгиларига физиологик алмашинуви содир бўляптими, буни аниқлаб олиш зарур. Кунига 30 тадан 100 тагача соч толаси тўкилиши меъёр саналиб, бунда ўз умрини «яшаб бўлган» толалар тўлиқ равишда янгиланади.

Батафсил...
 

Қазғоқ дастидан дод!

чоршанба, 2015 Июн 10    Мухлиса

Соч парвариши алоҳида эътибор талаб қилишини яхши биласиз. Сочлар қалин ва жилокор бўлиши учун маълум рецептларга ҳам эгасиз. Бироқ, соч парваришида шундай бир муаммо борки, у кўпчиликни ўйлантираётгани аниқ. Бу — қазғоқлардир. Савдо марказларида "қазғоққа қарши" дея ёрлиқ ёпиштирилган шампунларни харид қиласиз-у, фойдаланиб кўргач, ҳафсалангиз пир бўлади…

Батафсил...
 

Сочларингизни сариққа бўяб нима қиласиз?

пайшанба, 2015 Май 21    Мухлиса

Кўча-кўйда деярли ҳар қадамда "олтинсоч" хонимларни учратамиз. Албатта, шарқ аёллари "тундек қора" соч­лари билан машҳур, аммо ёрқин рангли соч­лар бугунги кунда маъ­лум маънода урфга кириб улгургани ҳеч биримизга сир эмас. Аммо унинг сочларимизга қанчалик зарарли ёки салбий таъсири ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаймиз.

Батафсил...
 

Нима учун сочлар секин ўсади?

пайшанба, 2015 Апрел 16    Мухлиса

Одатда соғлом сочлар бир ойда 1,5 - 2 см. га ўсади. Лекин, бу жараённи секинлашишига турли сабаблар мавжуд.

Биринчи сабаби. Организмда витаминлар танқислигидир. Шунинг учун овқатланиш режангизга ёнғоқ, соя, пишлоқ, творог, мевалар, сабзавотлар ҳамда дуккакли ўсимликларни қўшинг.

Батафсил...
 

Сочлар учун ниқоблар

пайшанба, 2015 Апрел 09    Мухлиса

Озиқлантирувчи ва мустаҳкамловчи ниқоб. Иккита тухум сариғини яримта лимон шарбати билан аралаштириб беш томчи репей ёғи (дорихоналарда мавжуд) томизасиз. Аралашмани сочларнинг бутун узунлиги бўйлаб суртиб 20 дақиқага қолдирасиз. Кейин ювиб ташлаб сочларингизни хона ҳароратида қуритасиз. Муолажа ҳар саккиз кунда бир марта амалга оширилиши керак. Бу ниқоб сочларни мустаҳкамлаб, уларни таралишини осонлаштиради. Соч тўкилиши ва синишига барҳам беради...

Батафсил...
 

Хина соч учун зарарлими?

душанба, 2015 Март 23    Мухлиса

Аёллар ўз сочларини парваришлаш, ранги, шаклини чиройли кўринишда сақлаш учун кўплаб воситалардан фойдаланадилар.Улардан бири хинали бўёқ ҳисобланади. Ҳозирда у дўконларда тегишли кўрсатмалар ёзилган пакетларда кукн шаклида сотилади. Кўпчилик аёллар ундан мустақил ҳолда, яъни уй шароитида тайёрлаб, фойдаланадилар...

Батафсил...
 

Чойнинг сочга 6 фойдаси

якшанба, 2015 Март 01    Мухлиса

Аёл соҳибжамол хилқат. Мана шу соҳибжамоллик унинг ҳар бир аъзосида, ҳар бир ҳаракатида, гап сўзида мужассам. Сочлар ҳам аёл гўзаллигининг ажралмас қисми. Бироқ ҳар бир аёлга ҳам табиатан чиройли, қалин ва узун сочлар ато этилган эмас. Ато этилганлари ҳам алоҳида парваришга муҳтож. Аёл гўзаллигининг ойнаси пардоз. Зеро, бекорга “онангни отангга бепардоз кўрсатма” дейишмаган.

Батафсил...