Сочлар парвариши, уларни ўстириш, ниқоблар, турли воситалар, эрта оқ тушишини олдини олиш, парвариш ашёларини танлаш борасида маслаҳатлар.
пайшанба, 2015 Феврал 19 Мухлиса
Аёлларга кўркамлик бахш этувчи безак – сочлардир. Улар соғлом жилокор ва мустахкам бўлиши жуда яхши, бироқ бундай бўлмаса нима қилиш керак? Шуни билиш жоизки, айнан сочларнинг ўсишига жавоб берувчи соч фоликулаларининг пойдевори эмбрионал ривожланишнинг 2-3 ойидаёқ бошланади. Биз дунёга келганимизда бошимизда майин туклар бўлади ва улар бир неча маротаб ўзгаради...
Батафсил...шанба, 2015 Феврал 07 Мухлиса
Агар сиз ёрқин рангли соч соҳиби бўлсангиз қуйидаги ниқобдан фойдаланинг.
Бир стакан мойчечак гулидан дамлама тайёрлаб, уни тоза сочларга суртинг. Дамламани 30 дақиқа сочларда қолдириб, уни цефолан ва сочиққа ўраб қўйинг. Кейин эса бошингизни шампун билан ювинг. Мойчечак гулининг хусусияти сочингиз учун айни муддао.
пайшанба, 2015 Январ 29 Мухлиса
Сочларингиз нурсиз ва тўкилувчан бўлиб қолганлиги сизни ташвишга соляптими? Турли усулларни қўллашга шошилмай, энг зарур қоидаларни билиб олинг.
1. Доимий гўзаллик қоидаси! Сочларингиз “итоаткор” бўлишини истасангиз, 3-4 кунда бир маротаба бош ювишга одатланинг. Ҳа-ҳа, сочни ювиш оралиғини шундай муддатда олиб борсангиз, кирланиши ҳам шунга мослашади...
Батафсил...жума, 2015 Январ 23 Мухлиса
Соч ранги учун меланин пигманти "жавобгар"дир. Организмда меланин ишлаб чиқарилиши камайганда соч толалари оқара бошлайди. Сочлар ўртача 35‑40 ёшда оқ рангга кира бошлайди. Аммо илк оқ соч толалари 20 ёшдан олдин ҳам пайдо бўлиши мумкин. Қарилик эшигимни қоқди, дея дарров ҳавотирга тушманг. Аммо соч оқаришининг сабабини эртароқ аниқлаш лозим. Чунки, бу организмдаги бирор бир бузилишдан дарак беради.
Батафсил...чоршанба, 2015 Январ 07 Мухлиса
шанба, 2015 Январ 03 Мухлиса
Асални қадимдан фойдали хусусиятлари сабабли қадрлаб келишади. У нафақат егулик, балки саноатда ҳам кенг ишлатиладиган маҳсулотлардан бири бўлиб қолди. Хусусан, косметика сохасида. Асал юз, қўл, тери ва соч учун мўлжалланган турли ниқобларга қўшилади. Асал витаминларга бой, таркибида B гуруҳи, C, H, E, K, PP витаминлари, каротин, ферментлар ва минераллар бор. Улар сочни томиридан учигача озиқлантириб, соч толаларининг шилвираб қолиши, қазғоқ ва бош терисининг қуриши каби муаммоларни кеткизади. Асалли ниқоблар бу муаммоларни тезда бартараф этиш хусусиятига эга.
Батафсил...жума, 2015 Январ 02 Мухлиса
Барчага маълумки, сочлар чиройли, соғлом ва жилокор бўлиши учун уларни тўғри парваришлаш керак. Бунда муҳим ўринни эса уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар эгаллайди. Улардан мунтазам равишда фойдаланиб, сочларнинг ўсишини тезлаштириш, тўкилишини тўхтатиш ва олдини олиш, уларга жилокорлик ҳамда саломатлик бахш этиш мумкин.
Батафсил...пайшанба, 2015 Январ 01 Мухлиса
Кундалик ташвишларга ўралашиб, одамлар соч нима учун кераклиги ҳақида камдан-кам ўйлашади. Ахир, улар бизга фақатгина гўзаллик учун берилмаган! Сочлар одам учун муҳим бўлган бир қанча вазифаларни бажаради.
Батафсил...