Лаблар жилоси
жума, 2015 Январ 09 Мухлиса Хакимова
Лаб ҳошияси учун қалам танлашда унинг ранги лабингизнинг табиий рангидан тўқроқ бўлиши ва жуда ҳам ажралиб қолмаслигига эътибор беринг.
Оч пушти рангли қалам – лаб бўёғининг ранги қизғиш, пушти ва товланувчи рангда бўлса, контур қаламининг пушти ранги лабникидан ажралиб қолмаслигини таъминлайди.
Жигарранг қалам – пардозда оч жигарранг, қаймоқранг ёки бронза рангига яқин лаб бўёқларидан фойдалансангиз, жигарранг қалам танлаганингиз маъқул. Бундай қаламлар ҳозир урфда бўлмаса-да, пардозингизга мослаб ишлатсангиз бўлади.
Ёрқин лаб бўёғидан фойдалансангиз, қаламнинг ранги билинмаслиги керак. Бунинг учун оқиш рангли қаламлар танланади.
Сувга чидамли қаламлар – рангига кўра турли хил бўлиб, асосан, оқшом ёки бирор тадбирдан аввал фойдаланилади. Бир маротаба сурилгач, 7-8 соат сақланиб туради.
Асосийси, лаб ҳошиясига қалам тотргач, у билан лабнинг ичкарисининг ҳам хиёл бўяб олишни унутманг. Пардозда лаб четидаги ҳошия сезилмаслиги керак.
Мавзу бўйича бошқа мақолалар
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг