Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Куз-қишда қўл териси парвариши

 сешанба, 2015 Январ 13    Мухлиса Хакимова  

Куз-қишда қўл териси парвариши

Куз-қишда қўл териси парвариши учун, асосан, озиқлантирувчи ва терини юмшатиб, ҳимояловчи кремлар тавсия этилади.Қўл териси совуқ ҳавога жуда таъсирчан бўлса, таркибида зайтун, мойчечак, лаванда мойи қўшилган кремларни танланг.Терида майда ёриқлар, тери қаватининг кўчиши безовта қилса, крем таркибида авокадо, какао, алоэ, жожоба каби ўсимликлар мойини жамланганлигига диққат қилинг. Улар терининг меъёрий қаватини тиклаб, енгил “яллиғланиш”ларни бартараф этади.

Ёшга доир ўзгаришлар туфайли терининг эластиклик хусусиятини тиклашга тўғри келса, коллаген ва эластин бирикмаси қўшилган кремлар асқотади. Улар “ишдан чиқаётган” тери катакларини янгилаб, таранглаштиради.

Дағал тортган қўл терисини майинлаштириш учун глицерин қўшилган кремни эрталаб ва кечқурун енгил суриш кифоя.Қўлларингизга намлик етишмай, тирноқ артофидаги майда “тиканак”ларга кўзингиз тушса, силиконли крем танланг.

Озиқлантирувчи ниқоблар. 

  • Бодринг бўлагини майда тишки қирғичдан чиқариб бир неча томчи асал томизинг. Тери оқариб нафис кўринишга эга бўлади.
  • Бананни эзиб, бўтқа ҳолига келтиринг, икки ош қошиқ творог ва тухум сариғи қўшинг. Ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг. Ниқобни 20 минутга суртиб қўйиб, сўнг илиқ сувда ювинг. Бу амал терини юмшатиб майинлаштиради. 
  • Агар вақтингиз жуда оз бўлса, 1-2 та узум донаси шарбати билан артиш мумкин. 10 минутдан сўнг ниқоб илиқ сувда ювилади. Тери сезиларли даражада ёшаради.

 



Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг