Қошларга ранг бериш
сешанба, 2015 Январ 06 Мухлиса Хакимова
Қошларингизга ранг бериш учун қалам танлашда қийналаётган бўлсангиз, кўзгуга боқинг-да, сочингиз рангига диққат қилинг.
Агар:
- Сочларингиз ранги тимқора бўлса, қош учун тўқ жигарранг ёки кулранг мос келади.
- Тўқ жигарранг, оч жигарранг ва шоколадранг соч соҳиби бўлсангиз, қош бўяшда тўқ жигарранг қаламдан фойдаланинг,
- Сочларингиз ёрқин (сарғиш, карамел) рангда бўлса, қошни оч жигарранг ёки тўқ сарғиш рангларга бўяш мумкин.
- Қош туклари ўсиб чиққан тери ости тез-тез қуруқлашиб, қичишишга мойил бўлса ёғлилик даражаси ўртача бўлган қаламларни танланг.
- Рангсиз ва сийрак қошни “қалинлаштириш” учун қаламда ранг бергач, уни қалпоқчасида жойлашган “тароқ”ча билан қошни тараб қўйинг. Шунда қалам бўёғи тенг тақсимланади.
- Қошларингизга қалам теккизишнинг хожати бўлмаса, кулранг қалам билан ҳиёл бўяш кифоя.
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг