Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Юз парваришининг 7 қоидаси

 жума, 2015 Январ 16    Мухлиса Хакимова  

Юз парваришининг 7 қоидаси

Сир эмаски, фасл ва об-ҳавонинг ўзгариши юз терисига жиддий таъсир кўрсатади. Шу боис ҳам кузнинг биринчи ҳафталариданоқ, мавсумий парвариш чораларини кўрган маъқул.

  1. Ҳимоялаймиз! Куз мавсумининг асосий муаммоларидан бири иссиқ-совуқ об-ҳаво таъсирида юз терисининг қуруқшаб боришидир. Бунинг олдини олиш учун мана бу рецептни синаб кўринг: 5-6 дона қизғиш узумни сиқиб, шарбатини ажратинг. Сўнг 1 чой қошиқ зайтун ёғи ва шунча миқдордаги унни аралаштириб, бўтқа тайёрланг. Мазкур ниқоб юзга суртилганида узумдаги микроэлементлар терини озиқлантирса, ун ва ёғ қуруқлашган тери қатламини юмшатади. Юзингизни 15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан чайинг.
  2. Парваришлаймиз! Эътибор берган бўлсангиз, кузнинг салқин ҳавосида юз териси катаклари тез кирланишга мойил бўлади. Бунинг олдини олишда эса қуйидаги усулни тавсия этамиз: 1 ош қошиқ хамиртурушни 1 ош қошиқ 3 %ли перекис эритмаси билан аралаштириб, юзни енгил артинг. Сўнг илиқ сувда чайинг. Ёки мавсумий полиз экинларидан бўлмиш қовунни бир тилимини қирғичдан ўтказиб, 1 чой қошиқ зайтун ёғи ва шунча миқдордаги ун билан аралаштириб, юз катакларини тозалаш мумкин. Бу муолажаларни ҳафтада 1 марта бажариш кифоя.
  3. Буни билишимиз зарур! Иссиқ ваннада узоқ вақт тобланиш мумкин эмас. Йўқса юзнинг тери катакларидаги намлик парланиб, тез кирланишга мойил бўлиб қолади. Кир совуни ва антебактериал хусусиятга эга бўлган совунларда тез-тез чайинмаслик керак. Кўпроқ газсиз ёки қайнатилган сув ичинг. Суюқлик миқдори меъёрида бўлса, терининг намлик хусусияти йўқолмайди.
  4. Ниқоб тайёрлаймиз! Қуруқ юз териси учун – 1 чой қошиқ майдаланган аччиқ бодомни 1 ош қошиқ қаймоқ ёки сут билан аралаштириб, юзингизга суртинг. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг. Бу ниқоб юздаги ажинларни йўқотади. Ёғли юз териси учун – 1 ош қошиқ майдаланган ясмиқ донини озроқ қайнаган сувга солиб, бўтқа тайёрланг. Илиқлигида юзга сурсангиз, теридаги ёғ катакларини меъёрлаштириб, ортиқча ёғланишдан химоялайди. Нормал юз териси учун – 1 дона тухум сариғини аталаб, намланган юз терисига юпқа қилиб суринг. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг. Тухумдаги фойдали витаминлар юз терисини керакли озуқа билан таъминлайди.
  5. Крем танлаймиз! Совуқ мавсум бошланиши билан юз терисининг турига кўра, парваришловчи кремлар танланади. Косметолог тунги озиқлантирувчи, кундузги терини юмшатувчи ёки витаминли кремларни тавсия қилиши мумкин. Шу билан бирга куз қуёшидан ҳимояланиш учун “СПФ 15-25-30” туридаги ҳимояловчи кремларни пардоздан аввал юзга суртиш кераклигини унутманг.
  6. Пилинг вақти етди! Юз териси ортиқча зарарланмаслиги учун пилингни айнан кузги мавсумда ўтказган маъқул. Дастлаб даволовчи пилингнинг биринчи ва иккинчи босқичлари бажарилади. Октябр–ноябр ойларига келиб эса ўта ёғли юзлар, хуснбузарлар таъсирида чандиқ ҳосил бўлган ва қалинлашиб кетган пигмент доғлари учун чуқурроқ пилинг ўтказилади. Юзингиз қуруқ ёки нормал турга кирса, икки марта пилинг қилиш мумкин. Бу муолажаларнинг пойтахт косметологиядаги ўртача нарҳи 80-85.000 сўм атрофида.
  7. Доимий гўзаллик қоидаси! Эрталаб уйқудан уйғонгач, аввал юзни илиқ, сўнг совуқ сувда чайинг. Бу тери таранглигини таъминлаб чарчоқни бартараф этишда асқотади. Кечга бориб, юздаги пардозни лосён билан артиб, юқорида тавсия қилинган ниқоблардан бирини тайёрланг. Уйқудан аввал эса озиқлантирувчи кремлар суртинг.


Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг