Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Саломатлик

Саломатлик

Соғлик ва саломатлик борасида умумий маслаҳатлар.

 



Помидор билан озишнинг 3 усули

пайшанба, 2015 Сентябр 10    Лола

Помидорли парҳез қисқа муддат ичида ортиқча вазндан халос бўлишни ва шу билан бирга саломатлигини тиклаб олишни истайдиганлар учун айни муддао. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, помидор кам калорияли маҳсулотлар сафига кириб, организмда моддалар алмашинуви бузилиши жараёнини олдини олади...

Батафсил...
 

Олмали парҳез

сешанба, 2015 Сентябр 01    Лола

Олмали парҳез организмни тозаловчи ва ортиқча вазндан халос этувчи энг кенг тарқалган парҳезлар сирасига киради. Чунки олма ёрдамида озиш жуда самарали. Сиз бу парҳез билан 7 кун ичида 7 кг. гача вазндан халос бўлишингиз мумкин. Лекин, бундай натижага эришиш учун кучли ирода талаб этилади.

Батафсил...
 

Қисқа муддатли парҳезлар

шанба, 2015 Август 29    Лола

Қатиқли.
Натижа: 3 кунда 2-5 кг вазн ташлаш мумкин.
Таомнома: кунига 1,5 литр ёғсиз қатиқ билан кифояланиш. Агар жудаям оч қолсангиз, бир нечта нордон мевалардан истеъмол қилишингиз мумкин.

Батафсил...
 

Бодрингли парҳез

жума, 2015 Август 28    Лола

Бозор ва дўкон расталари янги узилган бодринглар билан тўлиб турган бир пайтда биз аёллар учун ёшариш ва ортиқча вазндан халос бўлиш учун ажойиб имкон пайдо бўлади. Бодрингли парҳез 3 ёки 5 кунга мўлжалланган. Унинг турлари кўп бўлишига қарамай, ҳар бир парҳездан кейин сиз 2-4 кг вазндан халос бўлишингиз мумкин...

Батафсил...
 

Сув билан озиш мумкинми?

пайшанба, 2015 Август 27    Лола

Ушбу саволга жавоб бор албатта. Парҳезшунос олимлар аллақачон сув билан ортиқча вазндан қутулиш мумкинлигини амалда исботлаб беришган. Сув ёрдамида озишни истаганлар ва ундан тўғри фойдаланишни билишга интилувчи мухлисларимизга ушбу тавсиялар қизиқ бўлади деган умиддамиз.

Батафсил...
 

Барра кўкатларнинг хосиятлари

шанба, 2015 Июл 11    Лола

Биласизми, дунё халқлари орасида энг узоқ умр кўрувчилар Кавказ ва Ўрта Осиёда яшашаркан. Бу сафда бизнинг одамлар ҳам борлиги кишига ғурур бағишлайди. Ва узоқ умр кўриш сабабларидан бири - бу барра кўкатларни мўл-кўл тановул қилиш экан. Албатта, кўкатларнинг қандай хусусиятлари бор ва улар нималарга фойда эканини билгач, нега кўкат ейдиганлар узоқ умр кўришини билиб оласиз.

Батафсил...
 

Писта чақиш зарарлими?

жума, 2015 Июл 10    Лола

Кишилар учун севимли, оммавий эрмаклардан бири - писта чақиш. Ушбу ўзига хос тановулнинг ижобий ҳамда салбий томонлари бор, албатта. Мутахассисларнинг фикрича, писта чақиш тишларга салбий таъсир кўрсатади. Зеро, писта чақишда тишлар эмали, айниқса олдинги тишлар эмали кучли равишда бузилади. Тиш докторлари писта чақиш ишқибозларини тишлар ҳолати бўйича дархол аниқлай оладилар.

Батафсил...
 

Мияга салбий таъсир этувчи омиллар

шанба, 2015 Май 09    Лола

Замонавий ҳаётда одамнинг боши гангиб қолиши хеч гап эмас. Шундай экан, бошни асраш керак. Бунинг учун эса мияга салбий таъсир этувчи омиллардан сақланиш керак.

Батафсил...
 

Суякни мустаҳкамлайдиган 7 маҳсулот

якшанба, 2015 Май 03    Лола

Қишда ва баҳорнинг совуқ кунларида кўп вақтимизни дим, ҳавоси бўғиқ хоналарда ўтказамиз. Шунинг учун бўш вақтимизни очиқ ҳавода ва ҳаракатда (яхмалак, тоғ чанғи трассалари, тоғ ён бағрида) ўтказишни ҳоҳлармиз. Бироқ бундай фаол дам олиш кўп хурсанчилик олиб келиши билан бирга суяк синиши ва жароҳатлар хавфини оширади...

Батафсил...
 

Целлюлит билан курашамиз

шанба, 2015 Апрел 04    Лола

Целлюлитни бошланиш давридаёқ йўқотишга ҳаракат қаратилган бир нечта машқлар мажмуаси мавжуд. Ушбу машқлар реклама қилинувчи турли хил кремлар ва скрабларга қараганда фойдалироқ ва самаралироқдир.

Батафсил...