Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Барра кўкатларнинг хосиятлари

 шанба, 2015 Июл 11    Лола Хакимова  

Барра кўкатларнинг хосиятлари

Биласизми, дунё халқлари орасида энг узоқ умр кўрувчилар Кавказ ва Ўрта Осиёда яшашаркан. Бу сафда бизнинг одамлар ҳам борлиги кишига ғурур бағишлайди. Ва узоқ умр кўриш сабабларидан бири - бу барра кўкатларни мўл-кўл тановул қилиш экан. Албатта, кўкатларнинг қандай хусусиятлари бор ва улар нималарга фойда эканини билгач, нега кўкат ейдиганлар узоқ умр кўришини билиб оласиз.
 

1. Шивит (укроп).
Шивит пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. У уйқусизликда, асаб бузилишида жуда фойдали. Ошқозош дам бўлишини ҳам олдини олади.
 

2. Райҳон.
Райҳон овқат ҳазмини яхшилайди, иштаҳани очади. Ҳамда, шивит сингари пешоб ҳайдаш ва асаб тизимини мустаҳкамлаш хусусиятига эга.
 

3. Шовул.
Шовул танада қон ишлаб чиқарилишида анчайин фойдали кўкат ҳисобланади. Бу ҳам овқат ҳазмини яхшилаб, пешоб ҳайдаш хусусиятига эга.
 

4. Салат барги.
Салат барги асаб тизимини яхшилаб, уйқусизликни олдини олади. Ҳамда қон босимини тушириб, ошқозон фаолиятини меъёрда ушлаб туради. Яна бу кўкат танадаги қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди.
 

5. Петрушка.
Петрушка тана тонусини кучайтиради ва кислород алмашинувини яхшилайди. Ҳамда капилляр ва артерия қон томирларини мустаҳкамлаб, юрак фаолиятини яхшилайди. Яна буйрак ва сийдик қопида тошлар йиғилмасилигига ва кўриш қобилиятини пасайиб кетмаслигига ёрдам беради.
 

6. Сельдр.
Сельдр умумий қувватлантирувчи ва микроб ўлдирувчи сифатида ишладилади. Ҳамда асаб, эндокрин ва овқат ҳазм қилиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади.
 

7. Кўк пиёз.
Кўк пиёз касаллик тарқатувчи микробларни ўлдиради ва пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Ҳамда аъзоларда тош пайдо бўлишини олдини олади ва иштаҳани очади. Бундан ташқари, қон касалликларида, грипп, витамин етишмаслигида даволаш ва олдини олиш учун самарали кўкат ҳисобланади.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг