Соғлик ва саломатлик борасида умумий маслаҳатлар.
якшанба, 2015 Март 22 Лола
Тишларни оқартириш ва мустаҳкамлаш учун қуйидаги амалиётни такрорлаб туриш Шарқ табобатида тавсия этилади. Қуруқ тиш чўткасини қуюқ сметана ёки йогуртга ботириб, тишни тозаланади. Сўнг 5 дақиқа ўтгач, оғиз чайилади. Бу амалиётни ҳафтада бир марта, кун давомида 3-5 марта такрорланади.
Батафсил...пайшанба, 2015 Феврал 26 Лола
Оловдан куйганда. Куйган одамни юқори ҳароратли ёки тутунли худуддан олиб чиқинг ва ёнаётган кийимни ўчириб, ечинг. Ярага ёпишиб қолган матони қирқиб, жойида қолдиринг. Узук, билагузук, соат, умуман, тери шишганида тўқималарга шикаст етказиши мумкин бўлган ҳамма нарсани ечинг. Ёнғиндан зарар кўрган одамни тоза, дазмолланган чойшабга ўранг. Қаттиқ оғриганда, мабодо тез ёрдам кечикса, беморга анальгетик ҳап дори бериш мумкин. Кўп суюқлик ичириш тавсия этилади (сув, шарбат, илиқ чой, газсиз минерал сув). Алкогол қатъиян маън этилади.
Батафсил...чоршанба, 2015 Феврал 18 Лола
Кўпчилик тиш чўткасига пастани суртиб, сўнг бир-икки марта юргизсам, тиш топ-тоза бўлади, деб нотўғри ўйлайди.
Тишлар устида елимга ўхшаш қалин парда мавжуд, ана шу елимда беҳисоб микроблар яшайди. Шунинг учун тишни тозалаётганда пардани сидириб ташлаш керак. Бир марта тиш тозалангач, ҳалиги парда яна пайдо бўлади. Қаҳва, қора чой ва сут ичгандан сўнг оғиз яхшилаб чайилса, тиш устидаги парда қалинлашмайди.
Батафсил...