Уй бекалари учун рўзғорда керак бўладиган турли маслаҳатлар ва тавсиялар тўплами
сешанба, 2015 Август 04 Лола
Тиш пастаси фақат тишни тозалашда эмас, балки рўзғорнинг бошқа юмушларида бекаларга яқиндан ёрдам бериши мумкинлигини кўпчилик билмаса керак. Ундан самарали фойдаланишнинг юздан ортиқ тури мавжуд. Қуйида улар ичида энг самарали турлари келтирилади.
Батафсил...жума, 2015 Июл 17 Лола
Шакар, одатда, маҳсулотларга ширин таъм бериш учун ишлатилади. Бироқ ундан яна бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Батафсил...якшанба, 2015 Июл 05 Лола
Кўнгилочар базмдан сўнг севимли либосингиздаги доғларни қандай кетказишни билмай, хуноб бўляпсизми?! Кўйлагингизга теккан шарбат, лаб бўёғи ёки шоколаддан қолган излар энди кайфиятингизни асло буза олмайди! Негаки, турли доғлар билан курашувчи содда ва самарали таъсир кучига эга бўлган кўмакчиларингиз бор.
Батафсил...сешанба, 2015 Июн 30 Лола
Пазанда бекаларнинг асосий иш қуроли – миксер ҳақида нималарни биласиз? Умуман, уларни харид қилаётганда нималарга эътибор бериш керак? Авваламбор, миксер танлашда унинг турига, қувватига, тезликлари ва қўшимча қисмларига эътибор бериш лозим. Ҳамда, миксер билан бирга бўлган идишчасининг хажмини ҳам эътибордан қолдириш керак эмас.
Батафсил...жума, 2015 Июн 26 Лола
Болалар кийимида тез-тез шоколаддан қолган доғ пайдо бўлади. Уларни ювишдан аввал бироз шўр сувга солиб қўйинг. Сўнгра илиқ сувда чайиб оласиз. Кийимлардаги қизил ва сариқ доғларни эса лимон кислотаси билан тозалаган маъқул. Оқ кийимлардаги доғни машҳур фирмаларнинг оқартиргичида эмас, балки табиий усуллар ёрдамида кетказишга ҳаракат қилинг. Оқартиргичлар яхши самара беради, лекин мато шикастланиб тезда чирийди.
Батафсил...чоршанба, 2015 Июн 24 Лола
Хонадонингизнинг тилсиз сухбатдоши бўлмиш анвойи гуллар алоҳида меҳрга, парваришга муҳтож. Бу ўсимликларга қанчалик эътибор берсангиз, улар ҳам шунчалик хонадонингизга кўрк бағишлаб, дилингизни яйратади. Шу боис дастлабки ишни гулларингизга меҳр беришдан бошланг.
Батафсил...душанба, 2015 Июн 08 Лола
"Кир ювгин-у, эгачингникига бор" деган мақолни эшитганмисиз? Бу гап бежизга айтилмаган. Бутун бошли оила аъзоларининг кийимларини ювган аёл буткул ҳолдан тойиб, бир пиёла чой ичишга ҳам ҳоли бўлмай қолганида, опа-сингиллари унинг аҳволини тушуниб, иссиққина овқат-у чой тутқазаркан. Албатта, бугунги кунга келиб бу мақол эскирди...
Батафсил...чоршанба, 2015 Июн 03 Лола
Микробларга қарши курашамиз
шанба, 2015 Май 23 Лола
Пишириқ учун: айрим қандолатчилар фикрича, пишириққа тухум танлаётганда ўта эҳтиёткор бўлиш лозим. Уй тухуми қанчалик мазали ва фойдали бўлмасин, ундан кўп пишириқ тайёрлаб бўлмайди. Масалан торт учун бисквит пиширсангиз, ранги сарғимтир, кўриниши ҳам пастроқ бўлади.
Батафсил...чоршанба, 2015 Май 20 Лола
Човгумда сув қайнатишдан аввал уни тозаловчи фильтрдан ўтказиш тавсия этилади. Тоза сув қайнатилганда човгум деворларида қурум йиғилмайди. Шу билан бирга, бундай сув соғлиқ учун ҳам фойдали. Агар филэтр ҳарид қилишга имконингиз бўлмаса, хеч бўлмаганда, водопровод сувини тиндириб, кейин қайнатишга одатланинг...
Батафсил...душанба, 2015 Май 18 Лола