Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Шакар рўзғор учун қўл келади!

 жума, 2015 Июл 17    Лола Хакимова  

Шакар рўзғор учун қўл келади!

Шакар, одатда, маҳсулотларга ширин таъм бериш учун ишлатилади. Бироқ ундан яна бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Шакар сурункали оғриқларни пайдо қиладиган бактерияларни ўлдиришга қодир. Бу жуда оддий: бактерияларнинг кўпайиши учун намлик керак, шакар эса  сувни ўзига сингдириб олади.

Аччиқ таомдан сўнг оғизнинг ловуллашидан қутулиш учун бир чой қошиқ шакар шимиш кифоя. У дарров оғиз шиллиқ қаватининг ачишишини тўхтатади.

Лаб бўёқ суртилган лабларга озгина шакар сепиб, бироздан сўнг яласангиз, бўёқ узоқроқ вақт туради.

Шакар турли ўтлардан қолган доғларни кетказади. Доғни ивитиб, устига шакар сепинг ва бир соатга қолдиринг. Натижаси сизни ҳайрон қолдиради.

Шакар қаҳва майдалагичда майдаланган ҳар қандай зираворнинг ҳидини кетказади.

Қайноқ ичимликдан тил куйганда озгина шакар сепилса, оғриқ дарров тўхтайди.

Шакар гулларни узоқроқ сақлашга ёрдам беради. Сувга 3 ош қошиқ шакар ва 2 ош қошиқ сирка солсангиз бас. Шакар гул пояси учун фойдали, сирка эса бактерияларнинг кўпайишига йўл қўймайди.

Лабга шакар ва зайтун мойи аралашмасини суртиб, 30 сония кутинг. Ювиб ташланг ва бемалол пардоз қилаверинг: ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади.

Шакар ва ҳар қандай мой аралашмаси билан қўлдаги «куйинди»ни кетказиш осон. Аралашмани қўлда ишқалаб, ювиб ташланг.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг