Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Бекалар учун янги тавсиялар

 чоршанба, 2015 Июн 03    Лола Хакимова  

Бекалар учун янги тавсиялар

Микробларга қарши курашамиз

  • Овқат сузишдан олдин идишларни қайноқ сувда чайиб олинг, чунки идиш-товоқдан кукун (гел) ҳиди келиши ёки тоза ювилган идишларга чанг қўнган бўлиши мумкин.
  • Идиш юваётганда сувга бироз туз ёки истеъмол содаси солинса, микроблар ҳалок бўлади.
  • Бирон идишга ёғоч қипиғи солиниб, идиш-тавоқ жавонига қўйилса, озиқ-овқат махсулотлари айнимайди, ичкарини моғор босмайди.

Хамир қориш сири.

  • Хамир қилинадиган унни гарчи тоза бўлсада элаб ишлатинг. Эланганда унинг орасига ҳаво кириб, ҳамир яхши кўпчийди.
  • Қайноқ сувга ҳамир қориб бўлмайди. Негаки қайноқ сув хамирни тириштириб, ёйишни қийинлаштиради ва кўпчитмайди ҳам.
  • Хамирни ўз ҳажмидан 2 баравар катта тоғорада қоринг.
  • Хамир қораётганда сувни бирдан қўшманг. Оз-оздан қўшсангиз хамир тез қорилади.
  • Хамир маҳсулотларнинг орқаси тандирга ёпишиб, тушиб қолмаслиги учун ёпишдан олдин қизиган тандир деворларига номакоп сепинг.

Гўштни пишираётганда

  • Гўштга туз сепиб қовурилса сели яхши чиқади.
  • Гўшт совуқ сувга солиниб, аста секин қайнатиб пиширилса, шўрваси ширин бўлади.
  • Агар гўштдаги моддалар кўпроқ сақланиб қолсин десангиз, уни биқирлаб қайнаб турган сувга солиб ёки қовуриб пиширинг.
     


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг