Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Бувижон ўгитлари

Бувижон ўгитлари

Ҳаётда кўпни кўрган онахонларимиздан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ўгитлар, маслаҳатлар.

 



Аёлларнинг эркаклар хушламайдиган одатлари

сешанба, 2015 Май 19    Лола

Ҳурматли аёллар! Нима ёки қандай вазият эркакларнинг жаҳлини чиқариши мумкин, деб ўйлайсиз? Ташқи кўринишингизга эътиборли бўлишга, мазали таомлар пишириш ва яна бир қанча ишларга улгуришга уринасиз-у, биргина аҳамиятсиз туйилган кичик нарса умр йўлдошингиз кўз ўнгида барча уринишларингизни чипакка чиқариб қўйиши мумкин. Буни билишни истасангиз, феъл-атворингиз кўзгусига боқиб, тегишли хулосалар чиқаришга ҳаракат қилиб кўринг.

Батафсил...
 

Қизболанинг шаъни

жума, 2015 Апрел 17    Лола

Мактабни тугатиб, катта ҳаётга қадам қўяётган қизларнинг орзулари осмон, келажак ҳаётдан умидлари бир дунё бўлиши ҳаммамизга аён, чунки ҳар биримиз бу даврдан ўтканмиз. Лекин, ўша даврда орзуларга эришиш осон эмаслигини, бунинг учун жуда кўп тўсиқлардан ўтишимиз кераклигини ҳаёлимизга ҳам келтирмаганмиз...

Батафсил...
 

Бахтли турмушнинг 7 қоидаси

якшанба, 2015 Апрел 12    Лола

Одамларнинг дунёқарашига ўрнашиб қолган қолип, бу "аёл - уй бекаси" деган тушунчадир. Камига, баъзи эркаклар аёлни хизматкор сифатида кўришади. Уй бекаларига карьера қилиш шарт эмас, улар зерикарли, навбатдаги сериални кутишу ошхонада куймаланиш билан кифояланадигандек. Аслида улар ҳам жамиятда ўрнини топган аёллар сингари ақлли, ўз сўзига эга.

Батафсил...
 

Бировнинг устидан кулмагин зинҳор

сешанба, 2015 Март 31    Лола

Ҳаётда жиддий нуқсонга эга бўлган, оғир аҳволда қолган одамлар кўп, лекин уларнинг устидан кулиш керак эмас. Сизни ҳам унинг аҳволига тушмаслигингизга хеч ким кафолат бермайди. Қуйидаги бўлган воқеа буни исботидир. Уч дугона ўқишдан уйга қайтаётган эдилар. Уларнинг кулгуси кўчани тўлдирар ва атрофдагиларни эътиборини тортарди. Бу вақтда қарама-қарши томондан уларга қараб бир йигит келаётган эди. Йигит яқинлашганида қизлар унга кўз ташладилар...

Батафсил...
 

Одноклассникида эҳтиёт бўлинг

чоршанба, 2015 Март 25    Лола

Одноклассники ижтимоий тармоғи 2005 йилда очилган бўлиб, ягона мақсади дунё шаҳарларига тарқаб кетган собиқ синфдошларни бирлаштириш эди. Кейинчалик ушбу тармоқ анча ривожланди, унинг имкониятлари кенгайди. Ҳозирга келиб бу тармоқда дўстлашиш, турли мулоқотлар олиб бориш, мусиқа тинглаш ва кинолар кўриш мумкин. Ҳаттоки, овозли ва видео суҳбат қуриш ҳам мумкин. Лекин, ҳамма яхши нарсанинг ёмон томони бўлганидек, ушбу тармоқда сиёсий ва диний бузғунчилик, содда одамларни йўлдан уриш, бузуқлик каби иллатлар анча авж олган. Бундай ёмонликларни тарғиб қилувчи одамларнинг тўрига тушиб қолмаслик учун қандай йўл тутиш керак?

Батафсил...
 

Аёл қадри

сешанба, 2015 Март 17    Лола

- Нега йиғлаяпсан? Сенга нима бўлди? - сўрар эди ота қизалоғидан.
Қизча болалар аравачада ётар ва йиғлар эди. 1 ёшли гўдак шундай саволга жавоб бера оладими? Албатта йўқ. Шунинг учун қизча йиғлашда давом этарди. Ота нима қиларини билмас, болани тинчлантириш ўрнига йиғи сабабини аниқлашга уринар эди.
- Эҳ, онанг қаёқларда юрибди экан, фақат у билади сенга нима кераклигини, - норози оҳангда деди эркак...
 

Батафсил...
 

Қайтар дунё

пайшанба, 2015 Март 05    Лола

Бу дунёни қайтар дунё дейдилар. Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қайтади. Бунга кўп маротаба гувоҳ бўлганмиз. Қуйидаги воқеа бу мақолнинг тўғри эканлигининг исботидир.

Қиш кунларининг бирида, ёш йигитча ўзи ўқиётган коллежда қимматбаҳо Samsung Galaxy S5 русумли телефон топиб олади. Лекин уни нима қилишни билмай, уйига олиб келади ва оиласидагилардан беркитишга ҳаракат қилади. Укаси бундан хабар топиб, отасига айтади. Ота бутун оилани йиғиб, телефонни эгасига қайтариш кераклигини, бировни нарсаси бировга буюрмаслигини айтади.

Батафсил...
 

Эркакнинг ҳам кўнгли нозик

душанба, 2015 Феврал 23    Лола

Маълумки эркак киши ишлагани сабабли, кўчада, ишхонада гўзал ва кўркам аёлларга кўп кўзи тушади. Баъзилари билан иш юзасидан мулоқотда ҳам бўлади. Албатта, уларга нисбатан ҳаваси бўлади, бу табиий. Чунки уйида аёли бундай юрмайди, у уй ташвишлари билан ўралашган, ўзига қарамаган бўлади. Эр рафиқасини беихтиёр кўчадаги аёллар билан таққослайди. Ва афсуски, мойиллик тарозуси ўшалар томонига оға бошлайди. Сабаби кундай равшан: улар ташқи қиёфаларига қараган, жозибали, хушмуомала. Бу ҳислатлар эса аёлида турли сабабларга кўра оқсайди...

Батафсил...
 

Эркакни уйдан нима бездиради?

чоршанба, 2015 Январ 21    Лола

Баъзан жаҳл аралаш ғайрихитоблар қулоққа чалинади: «Ҳукумат бизга изн берган, эркаклар билан тенг ҳуқуқлимиз!» Тенгҳуқуқли бўлиш нима ўзи? Эркак билан аёлнинг баравар айтишишими? Ё аёлларнинг оғир тўрхалталарда бозордан картошка, пиёз ташишими? Синглим, «тенгҳуқуқ» эркакнинг аёлга, аёлнинг эркакка айланиши эмас! Эрингнинг белидаги фартукни ечиб, қўлидан супургини ол. Жуфтинг-ку сен учун ёрдамга кўнибди — раҳмат! Аммо эркак киши минг уринсин, аёлнинг ўрнини босолмайди. Ўзимиздан қўймасин!

Батафсил...