Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Биз бир-биримизни яхши кўришимиз шарт

 сешанба, 2015 Март 10    Лола Хакимова  

Биз бир-биримизни яхши кўришимиз шарт

“Биз бир-биримизни яхши кўришимиз шарт”.
Оилада иккинчи фарзанд дунёга келганида кўп ҳолатларда тўнғич фарзанднинг рашки келади (айниқса, болалар бир жинсли бўлсалар, бу туйғу янада кучлироқ сезилади). Бу оддий ҳол: авваллари биринчи фарзанд оила марказида бўлган уни ҳамма яхши кўриб, эркалашган ва у бундай ҳолатга кўникиб қолган. Бирданига қандайдир “қаллоб” пайдо бўлдию тўнғични унутиб, ҳамма унинг атрофида парвона: “сен энди катта бўлиб қолдинг, барча ишларни ўзинг бажара оласан, у эса ҳали кичкина, хеч нарсани билмайди”. Натижада гўдак ота-онанинг бутун меҳри ва эътиборини ўғирлагани учун тўнғиз фарзанд унга нисбатан алам ҳамда жаҳлдан бошқа хеч қандай туйғу ҳис қилмайди. Шунинг учун ака-опага бўлган меҳр ўз-ўзидан пайдо бўлмайди – бу туйғулар узоқ ойлар ва ҳаттоки, йиллар давомида шаклланиб боради. Кичкинтойлар ҳар доим ҳам катталарга эҳтиромли бўлавермайдилар. Ҳурмат қиладими – ҳа, ҳавас қиладими – ҳа (тезроқ овқатлангани, кийингани ва тез ўқигани учун ва ҳоказо), қайсидир маънода унга ўхшашга интиладими – бунда ҳам ҳа. Аммо бир-бирига бўлган меҳр бир зумда уйғонмайди.

Нима қилиш керак?
Болалардаги рашкни камайтириш учун ҳар бирига бирдай эътибор беришга интилинг. Айниқса, агар катта фарзандингиз 5 ёшга тўлмаган бўлса – бу ёшда улар янги меҳмонларга ўта рашкчи бўлишади, негаки ота онага бўлган боғлиқлик ҳали жуда жучли бўлади. Болалар ўзларини бир бутунлай ҳис қилишлари учун қўлдан келганича ҳаракат қилинг: биргаликда театрга, сайрга олиб бориб, дам олиш кунлари қандай дам олишни оилавий мажлисда ҳал қилинг – бу уларни янада бирлаштириб, ораларини мустаҳкамлайди. Шунда уларнинг хеч бири ўзларини ажратилгандек ҳис қилмайдилар. Асло тўнғич фарзандга энагалик вазифасини юкламанг – уни болалик ҳиссидан айиришга ҳақли эмассиз. Агар унинг ўзи сизга қарашмоқчи бўлса, шундагина бир неча катталар вазифасини бериш мумкин.

“Сен акангдан ўрнак олишинг керак”.
Кўп ҳолатларда ота-оналар ўз фарзандларини бошқа болалар билан таққослашади. Бизга ҳар доим қўшнининг боласи яхшироқ чизадигандек, куйлайдигандек ёки яхши ўқийдигандек туюлаверади. Шу билан бирга кўпгина ота-оналар ўғил ёки қизчаларини камситгилари келмай – аксинча, ўқиш ёки мусиқа фанидан аъло баҳоларга ўқиб, ҳаракат қилишларига умид боғлашади. Бироқ шу билан бирга бола: “қўшни бола мендан яхшироқ, мени хеч ким яхши кўрмайди” деган гапларни эшита бошлайди. Натижада у ўзига бўлган ишончини йўқотиб, сўлғин бўлиб катта бўлади. Ака ёки опа билан таққослаш янада ачинарли: “Имирсилаб оёқ кийим боғичини боғлагунингача аканг кийиниб бўлгани қачон эди”, “агар катта опангдан ўрнак олганингда, сен ҳам ана шундай ақлли бўлар единг”. Бу ҳолатда ота-онага бўлган аламдан ташқари яна бир рақибга нисбатан нафрат уйғониб, уларга бўлган рақобат янада кучлироқ авж олади.

Нима қилиш керак?
Ҳар бир фарзанд ўзига ҳос равишда ноёбдир, агар сиз ундаги бор қобилиятни кўра олмасангиз – бу сизнинг хатоингиздир. Болани фақат ўз-ўзи билангина таққослаш мумкин. Масалан: “Дарсларга аввалгидан кўра анча яхши тайёргарлик кўраяпсан”, “бир ой олдин харфларингга тушуниб бўлмас эди, энди эса ҳуснихатинг жуда чиройли ва озода!”. Ана шунда болада ўзининг такомиллашувига рағбатлантирувчи омил пайдо бўлади.

“Ўз муаммоларингизни ўзингиз ҳал қилинг”.
Ота-оналарнинг яна бир севимли кўрсатмаси: “Жанжалларингиз билан бошимни оғритманг, муносабатларингизни мустақил ҳал қилинг”. Қайсидир маънода улар ҳақ – агар уларнинг ҳар бир муаммосига аралашаверса, асаб етмай қолади. Бунинг устига болалар ҳар сафар ёрдамга интилмай, ўз муаммоларини ўзлари ҳал қилишлари керак. Бироқ сизнинг фарзандларингиз мулоқотга эндигина ўрганиб, турли вазиятларда ўзларини қандай тутишни ҳам билмайдилар. Улар келишмовчиликдан қандай қочиш кераклигини ва жанжалга етиб борган тақдирда нима қилиш кераклигини тасаввур ҳам қила олмайдилар. Шунинг учун болалар муаммоларини тўлиқ тушуниш жуда мушкул иш. Айниқса урушқоқ, ўжар кайфият баттолликдан эмас, балки жисмоний ёки асабий тоқилишдан (масалан, боланинг боғчадаги ёки мактабдаги куни омадсиз бўлади ёки у шунчаки тўлиқ уйқуга тўймаган) ёки бошланиб келаётган касаллик аломатлари сабабли ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун аввал боланинг ўзини ва ҳолатини яхшилаб назорат қилинг, кейин эса уларнинг муаммосига аралашиш керак ёки йўқ – ўзингиз ҳал қилинг.

Нима қилиш керак?
Фарзандларнинг бирини тинглаб қарор чиқарманг – иккиси ҳам ўз фикрини айтсинлар, зеро ҳар бир бола “душман”ининг борлигида сўзлаши лозим. Бундан ташқари бир-бирига бўлган хақоратли сўзларни шу захотиёқ тўхтатинг. Болаларга инсон шахсиятини емас, фақатгина ҳаракатларни танқид қилиш мумкинигини тушунтиринг. Келишмовчилик муштлашишгача бориб, ким ҳақ ва ким ноҳақлигини аниқлашнинг имкони бўлмаяптими? Уларнинг иккисини ҳам жазоланг – мултфилм кўриш ва хиёбонда сайр қилишни ман қилинг. Шунда болалар майда-чуйдалар сабабли жанжал чиқариш фойдасизлигини англаб, муносабатларни тиклашга ҳаракат қиладилар. Агар сиз иккинчи фарзандингизни айби бўла туриб фақатгина биринчисини жазоласангиз, жазога махкум фарзанд унга нисбатан хоинлик қилгандек сезади. Бу эса улар орасидаги душманликни янада оширади.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг