Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

"Бир зумда" ширинлиги

 жума, 2015 Июл 24    Лола Хакимова  

"Бир зумда" ширинлиги

Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 400 гр.
2. Шакар - 250 гр.
3. Қатиқ ёки сметана - 150 гр.
4. Тухум - 2 дона
5. Маргарин - 125 гр.
6. Қавартма (Разрыхлитель) - 1 пачка
7. Шакар упаси - 100 гр.

Тайёрланиши:

Товада маргарин эритиб олиниб, совутилиб, идишга солинади ва устига тухум, шакар ва қатиқ солиб, аралаштирилади. Алоҳида идишда ун ва қавартмани аралаштириб, биринчи масаллиққа қўшилади. Бир хир қоришма ҳосил бўлгунга қадар тинимсиз равишда тез-тез аралаштирилади. Тайёр бўлган суюқ хамир ёғланган қолипга солиниб, қошиқда текисланади ва духовка печида 30 дақиқа давомида пиширилади.

Пишган ширинлик бироз совутилиб, устига шакар упаси сепилади ва ромбик қилиб кесилган ҳолда дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг