Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Соч ўсишини тезлаштирувчи воситалар

 жума, 2015 Январ 02    Мухлиса Хакимова  

Соч ўсишини тезлаштирувчи воситалар

Барчага маълумки, сочлар чиройли, соғлом ва жилокор бўлиши учун уларни тўғри парваришлаш керак. Бунда муҳим ўринни эса уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар эгаллайди. Улардан мунтазам равишда фойдаланиб, сочларнинг ўсишини тезлаштириш, тўкилишини тўхтатиш ва олдини олиш, уларга жилокорлик ҳамда саломатлик бахш этиш мумкин.

Сочларнинг ўсишини тезлаштириш учун баъзи қоидаларга эътибор қаратиш муҳим:

  • Танланган шампун бош терингиз ҳолатига мос бўлиши керак.
  • Сочларни ўстирувчи ҳамда тўкилишини олдини олувчи ниқобларни мунтазам равишда қўллаш лозим.
  • Сочларни хеч қачон ҳўл ҳолатида тарамаслик керак.
  • Бош терисини ҳар куни уқалаш лозим.
  • Бош териси ва сочларга зарар етказиши мумкин бўлган ўткир тишли темир тароқлардан фойдаланмаганингиз маъқул.
  • “Гуллаган” сочларни ҳар ой кестириб туриш керак.

Соч ўсиши учун қалампир настойкаси.

Қалампир настойкаси худди ханталли ниқоб каби бош терисида қон айланишини тезлаштиради. Шунга кўра соч тўкилиши камаяди ва ўсиши тезлашади. Мазкур настойка ҳар бир дорихоналарда сотилади. Аммо уни уй шароитида мустақил равишда ҳам тайёрлаш мумкин. 3 дона аччиқ қалампир устидан 200 мл. ароқ қуйилиб, 2 ҳафта қоронғи жойда қолдирилади ва ҳар 4 кунда банка силкитиб турилади.

Қалампир настойкаси қандай қўлланилади?

  • Қалампир настойкасини сураётганда бир марталик қўлқоплардан фойдаланинг.
  • Биринчи навбатда сезувчанликка қарши тест ўтказинг. Настойкани тирсакнинг ички томонига суртинг. Агар хеч қандай аллергик таъсир сезилмаса, настойка бош терисига суртилади.
  • Настойкани пахтали тампон ёрдамида бошга суриш, пипетга ёрдамида томизиш ёки пуркагичга қўйиб,  бош терисига пуркаш мумкин.
  • Бошни иситинг, яъни аввал полиетилен қалпоқ, сўнг паҳмоқ сочиқ ўранг. Бир соат ўткач, сочлар ювилиб ёғ суртилади. Бу сочларни намлаш учун жуда мухим.

Қалампир настойкасидан қанча пайт фойдаланиш мумкин?

  • Ёғли сочлар -  3 кунда 1 марта.
  • Нормал сочлар – 5 кунда 1 марта.
  • Қуруқ сочлар -  бир хафтада 1 марта.
  • Янада самарали натижага эришиш учун настойкани ҳар бош ювишдан аввал қўллаш мумкин. Бироқ ундан ҳар куни фойдаланиш тавсия етилмайди.

Тайёр қалампир настойкаси.

Дорихоналардан харид қилинган қалампир настойкасини шундайлигича бош терисига суриш мумкин. Шунингдек, ундан ниқоблар хам тайёрласа бўлади. Қалампир настойкасини ҳўл сочларга суриб бўлмайди. Зеро сув билан аралашган настойка кўпроқ куйдириш хусусиятига эга. Агар настойка сурилганда хеч қандай таъсир сезилмаса уни сув билан аралаштириш керак бўлади.
 



Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг