Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Аёлларга маслаҳатлар

Аёлларга маслаҳатлар

Оилавий муносабатлар, ички муҳит, рўзғор тутиш, саранжомлик борасида маслаҳатлар

 



Дангасаликдан қутулиш сари 7 қадам

жума, 2015 Апрел 10    Лола

"Буни кейинроқ бажараман. Эртага қилсам-чи? Ё индинга қолдираймикан?" Бу гаплар қанчалик кўп ишлатасиз? Ҳар куни?! Ахир ўша "кейин" ҳам қачондир келиши керак-ку! Унгача уйингиздаги юмушлар йиғилиб қолади-ку!

Батафсил...
 

Нохуш ҳидларни кетказиш

пайшанба, 2015 Март 26    Лола

Кўп ҳолатларда уй бекаларимизни ошхона ва уй хоналаридаги нохуш ҳидлар безовта қилиши мумкин. Лекин улардан тез ва осон қутулишни йўллари бор. Бунинг учун бекаларимизга қуйидаги усуллардан фойдаланишни маслаҳат берамиз:

  • Қўлдаги нохуш ҳидни (балиқ, саримсоқпиёз ва шу каби хидларни) кетказиш учун қўлларни аввал туз билан ишқалаб, сўнг совун билан ювиш керак.
  • Оғиздан келаётган саримсоқпиёз ҳидини петрушка чайнаб кетказиш мумкин...
Батафсил...
 

Идишларни қандай тозалаш керак

душанба, 2015 Март 09    Лола

Ошхонадаги ҳар қандай идиш-товоқларнинг узоқ хизмат қилиши гарови - эринчоқлик қилмасдан вақтида тозалаб қўйиш. Айниқса, бирорта идишингиз куйган ёки овқат тагига олган бўлса, уни тозалашга эриниб қоласиз. Лекин бу нотўғри.

Бугунки кунда технологияларнинг ривожланиши оқибатида ошхона анжомларини тозалаш осонлашган. Яъни, бир томондан ажойиб ювиш воситалари ишлаб чиқарилган бўлса, иккинчи томондан, идиш-товоқлар ҳам тез тоза бўладиган қилиб чиқарилмоқда...

Батафсил...
 

Пластик идишлар: нимани қаерда сақлаш керак?

сешанба, 2015 Март 03    Лола

Бугунги кунда пластик идишлар ҳаётимизга кенг кириб келган. Бир томондан қулай бўлса, иккинчи томондан ҳавфсиз, шиша, чинни ёки сопол идишларга нисбатан чидамлироқ. Тез синмайди, метал ишишларга нисбатан қулай, енгил. Лекин мана шу пластик идишлар ҳам қўлланилиши томонидан бир-биридан фарқ қилади. Айримларида егуликни сақласа бўлади, айримларида эса хавфли бўлиши мумкин. Хўш, рўзғор, хусусан ошхона учун пластик идишлар олаётганда нималарга эътибор қаратиш керак?

Батафсил...
 

Кийимларингиз хавфсизлиги учун

якшанба, 2015 Феврал 08    Лола

Уйнинг кўркига кўрк бағишлайдиган ва кийимларимиз хавфсизлигини таъминлайдиган шкафларсиз ҳаётимизни тасаввур қилишимиз бирмунча қийин. Ўз бағрида энг севимли кийимларингизни сақлаётган шкафларга ҳам беэътибор бўлмаслик керак. Шу боис, шкафларни ҳеч бўлмаса, бир йилда икки маротаба (иложи бўлса ҳар фасл алмашишидан олдин) чангдан тозалаш лозим. Тозалаб бўлгач, шкафнинг эшикларини кенг очиб, бироз шамоллатиб олинса, янада яхши бўлади.

Батафсил...
 

Тақинчоқлар қандай тозаланади?

сешанба, 2015 Феврал 03    Лола

Маълумки, узук, зирак, билакузук ва тилла занжирлар каби қимматбаҳо тақинчоқларнинг юзасига тезда чанг тўпланади. Шу боис, тақинчоқларни вақти-вақти билан тозалаб туриш лозим. Қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, улар янада узоқ йиллар кўзингизни қувнатиши шубҳасиз:

Батафсил...
 

Қаҳва ва шоколад доғларидан халос бўламиз

душанба, 2015 Январ 26    Лола

Кетиши қийин бўлган доғлар янги кийимни ҳам эскидек кўрсатиши мумкин. Бундай шароитда эса реклама қилинаётган кир ювиш воситалари ҳам ёрдам бермайди. Қаҳва, шоколад ва какаони эса жуда кўпчилик севиб истеъмол қилади. Шундай вазиятларда баъзан эҳтиётсизлик сабаб қаҳва ёки шоколад билан либосларимизни доғ қилиб оламиз. Аммо бу доғларни кетказиш анча қийин. Демак, сизга қуйидаги қўшимча усуллардан фойдаланиш қўл келади.

Батафсил...
 

Дарпардалар - хонадон кўрки

якшанба, 2015 Январ 25    Лола

Баъзида уй ичида янгича кайфият яратиш истагида хонда кичкина бўлса-да, ўзгартириш қилиш истаги пайдо бўлади. Бунда жиҳозлар ўрнини алмаштирамиз, аммо, барибир яна нимадир етишмаетгандек. Айнан шу пайтда сизга дераза пардаларини ўзгартириш кўнгилдагидек хона шароитини яратишга ёрдам бериши мумкин. Чунки дераза пардалари - бу худди янги келинчакнинг сарпоси каби ҳар гал янгисига алмаштирганингизда янгича гўзаллик ҳамда жозиба билан кўзингизни қамаштираверади...
Батафсил...