Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Кийимларингиз хавфсизлиги учун

 якшанба, 2015 Феврал 08    Лола Хакимова  

Кийимларингиз хавфсизлиги учун

Уйнинг кўркига кўрк бағишлайдиган ва кийимларимиз хавфсизлигини таъминлайдиган шкафларсиз ҳаётимизни тасаввур қилишимиз бирмунча қийин. Ўз бағрида энг севимли кийимларингизни сақлаётган шкафларга ҳам беэътибор бўлмаслик керак. Шу боис, шкафларни ҳеч бўлмаса, бир йилда икки маротаба (иложи бўлса ҳар фасл алмашишидан олдин) чангдан тозалаш лозим. Тозалаб бўлгач, шкафнинг эшикларини кенг очиб, бироз шамоллатиб олинса, янада яхши бўлади.

  • Шунингдек, шкафингиз ортиқча кийим-бошдан ҳоли бўлсин. Унда энг зарур кундалик ва байрамона либосларингиз жой олсин. Қолганлари мавсум келгунича йиғиб қўйилгани яхшидир.
  • Одатда, либослар махсус мато, қоғоз ёхуд полиэтилен халталарда сақланиши лозим. Бироқ, устки кийим-кечаклар қоғоз халтада яхшироқ сақланади.
  • Мўйнали пальтоларнинг устига нафталин сепиб бўлмайди. Нафталин энг аввало, пальтонинг жунини тўкиб юборади. Шу боис, пальто олдин чойшабга ўраб олинади. Сўнг пальтони қоғоз халтага солиб қўясиз. Куя тушмаслиги учун эса нафталинни халтанинг энг тагига ташлаб қўйишнинг ўзи кифоя.
  • Мўйнали телпак ва шунга ўхшаш бош кийимлар эски газетага ўралган ҳолда сақланади. Оқ рангдаги мўйнали ёқа ва қўлқоплар қора матога ўраб қўйилса, сарғайиб кетмайди.
     


Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг