Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Идишларни қандай тозалаш керак

 душанба, 2015 Март 09    Лола Хакимова  

Идишларни қандай тозалаш керак

Ошхонадаги ҳар қандай идиш-товоқларнинг узоқ хизмат қилиши гарови - эринчоқлик қилмасдан вақтида тозалаб қўйиш. Айниқса, бирорта идишингиз куйган ёки овқат тагига олган бўлса, уни тозалашга эриниб қоласиз. Лекин бу нотўғри.

Бугунки кунда технологияларнинг ривожланиши оқибатида ошхона анжомларини тозалаш осонлашган. Яъни, бир томондан ажойиб ювиш воситалари ишлаб чиқарилган бўлса, иккинчи томондан, идиш-товоқлар ҳам тез тоза бўладиган қилиб чиқарилмоқда. Агар тефлон қопламали ёки замонавий шиша идишлар бўлса, уларни тозалаш осон, аммо "бувимдан қолган" чўян това ва қозонларни тозалашда озгина тадбиркорлик талаб этилади.

Масалан, чўян това ёки қозонни ювишдан 15 дақиқа олдин унинг ичига сув солиб, устидан кир совун бўлагини тўғраб қўшиб, сўнг қайнатиб олсангиз, қозон ёки това осон тозаланади.

Алюминийдан қилинган идишларни эса совун ва нашатир спирти билан яхши тозалаш мумкин. Қозон ёки кастрюлканинг қорайган деворларини сиркали сув билан қайнатиш ҳам уларни ялтиратади. Яна бир усул: оддий ўчирғич ҳам алюминий идишдаги ҳар қандай кирни кетказа олади.

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг