Қулупной мураббо
якшанба, 2015 Январ 11 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Қулупной - 5 кг.
2. Шакар - 5 кг.
Қулупной ювилади ва тозаланади. Катта хажмдаги қайнатиладиган идишга солиб, устидан шакар солинади.
Тахминан 5-6 соат тургач, идиш оловга қўйилади. 15 дақиқа қайнаб чиққанидан сўнг, идиш оловдан олинади ва совутилади. Сўнгра яна 15 дақиқага оловга қўйилади. Бу ҳол қайнаш дақиқалари 45 га етгунича такрорланади, яъни, 3 маротаба.
Сўнг, аввалдан ювиб қурутилган банкаларга солинади ва темир қопқоқ билан маҳкамланади.
Мавзу бўйича бошқа мақолалар
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг