Қулупнойли компот
душанба, 2015 Январ 05 Лола Хакимова
Биринчи навбатда қулупной ювилиб, тозаланади.
Олдиндан ювиб, қуритилиб, стерилланган банкаларга қулупной солинади. 3 литрли банкага 1 коса қулупной ва 200 гр. шакар солинади.
Сўнгра уни устидан шақиллаб қайнаб турган сув солинади. Банкалар оғзи темир қопқоқда ёпилиб, тўмпарилади. Банкалар усти қалин нарсалар билан ўралади ва шу ҳолатда 3 кун давомида совутилади.
Мавзу бўйича бошқа мақолалар
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг