Пазандалик, ширинликлар, таомлар, салатлар ва консарвалар тайёрлаш борасида маслаҳатлар.
якшанба, 2015 Сентябр 20 Лола
Мол оёғи сувда суягидан ажралгунича қайнатилади. Сўнг, сувдан олиб, суягидан ажратиб, тўғраб, қайта солинади. Устига гўшт майда тўғралиб солинади. Гўшт пишгач, туз ва зираворлар, тўғралган саримсоқпиёз солиб, яна 5-10 дақиқа қайнатилади.
Батафсил...шанба, 2015 Сентябр 19 Лола
Картошка, сабзи, лавлаги ва тухум сувда қайнатиб олинади. Бу масаллиқларнинг пўсти артилиб, алоҳида идишга қирғичдан чиқарилади. Салат идишининг тубига майда тўғралган балиқ ёйиб қўйилади. Сўнг, устига тухум оқи, картошка, сабзи ва лавлаги устма уст ёйиб чиқилади.
Батафсил...жума, 2015 Сентябр 18 Лола
Норин шоҳона таом бўлиб, ўзбек миллий таомлари орасида тайёрланиши анча мураккаб бўлган таомдир. Асосан йилнинг совуқ фаслларида тайёрланади. Таомни таъбга қараб мол ёки от гўштидан тайёрлаш мумкин.
Батафсил...пайшанба, 2015 Сентябр 17 Лола
Ушбу салат 8-10 кишилик. Гўшт ва пишлоқ сомонча, тухум ва бодринг ярим ой шаклида тўғралади. Кўкатлар ва салат барги йирик тўғралади. Барча масаллиқлар майонез билан аралаштирилади.
Батафсил...чоршанба, 2015 Сентябр 16 Лола
Ушбу салат 10-12 кишилик. Қайнаб турган сувга бақлажон солиниб, 2 дақиқа қайнатилади. Сўнг бақлажон сувдан силқитиб олинади. Қизиган товага ёғ солиниб, тўғралган пиёз енгил ўлгунича қовурилади ва устига қизил қайла солинади.
Батафсил...сешанба, 2015 Сентябр 15 Лола
Тухумдан оддий қуймоқ пишириб олинади. Барча масаллиқлар тўртбурчак тўғралади. Кўкатлар майда тўғралади. Таъбга қараб тузи ростланиб, барча масаллиқлар майонез билан аралаштирилади.
душанба, 2015 Сентябр 14 Лола
Карамлар узунасига 6-8 бўлакка бўлинади ва тузлаш учун махсус идишга солинади. Устидан олдиндан қайнатилиб, совутилган сув кумгунича қуйилади. Бунда сувни ҳар 1 литрига 2 ош қошиқ туз солинади.
Батафсил...якшанба, 2015 Сентябр 13 Лола
Барча масаллиқлар сомонча тўғралади. Кўкатлар майда тўғралади. Таъбга қараб тузи ростланиб, барча масаллиқлар майонез билан аралаштирилади.
Батафсил...шанба, 2015 Сентябр 12 Лола
2 стакан унга илиқ сут, шакар, ачитқи ва туз солиниб, аралаштирилади ва 1 соатга иссиқ жойга ўраб қўйилади.
Тухум ва ёғ аралаштирилиб, ошган массага солинади. Ва қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади. Хамир 5 бўлакка бўлиниб, хар бир бўлак ёйилади...
жума, 2015 Сентябр 11 Лола
Товуқ гўшти қўлда майдаланиб, тухумга аралаштирилиб, ёғда қовуриб олинади. Алоҳида идишга сухарик, майдаланган саримсоқпиёз, 1 ош қошиқ майонез солиниб, (таъбга қараб кўкат қўшишингиз мумкин) аралаштирилади. Қолган масаллиқлар кубик қилиб тўғралади ва алоҳида идишда аралаштирилади.
Батафсил...