Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Салатлар

Салатлар

Турли енгил ва тўйимли салатлар рецептлари. Масаллиқларни танлаш, ишлатиш ва сақлаш борасида маслаҳатлар.

 



"Баҳор" салати

якшанба, 2015 Апрел 05    Лола

Бодринг, тухум, помидор узунасига 4га бўлиниб, паррак тўғралади. Кўкатлар йирик тўғралади.
Бринза кубик тўғралади. Ҳамма масаллиқлар аралаштирилиб, тузи ростланади.
Ёқимли иштаҳа!

Батафсил...
 

"Мафтун" салати

шанба, 2015 Март 21    Лола

Тухум сувда пишириб, артилади. Бодринг, колбаса, қўзиқорин, тухум ва салат барги сомонча шаклида тўғралади. Ҳамма масаллиқлар майонез билан аралаштирилади. Тайёр салат ликопчаларда дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!

Батафсил...
 

Исмалоқли салат

якшанба, 2015 Март 15    Лола

Камқонликни олдини олувчи ва витаминга тўйинтирувчи баҳорий салат.

Исмалоқ тозаланади ва қайнаб турган сувга солиниб, 1 дақиқа мобайнида ушлаб турилади. Сувдан олиб, силқитилади. Пиёз тўғраб, ёғда қовурилади. Силқиган исмалоққа қовурилган пиёз, соя, таъбга кўра зираворлар солиб, аралаштирилади.

Ёқимли иштаҳа!

Батафсил...
 

"Кўкламой" салати

пайшанба, 2015 Март 12    Лола

Шошилинчда тайёрлаш осон ва тез бўлган витаминларга бой баҳорий салат.

Бодринг ва кўкатлар ювиб, майда тўғралади. Таъбга кўра зираворлар солиб, қатиқ билан аралаштирилади.

Ёқимли иштаҳа.

Батафсил...
 

"Баури" салати

якшанба, 2015 Март 08    Лола

Тухум сувда пишириб, артилади. Бодринг, колбаса, қўзиқорин, тухум сомонча шаклида тўғралади. Пишлоқ қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Ҳамма масаллиқлар майонез билан аралаштирилади. Тайёр салат ликопчаларда дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!

Батафсил...
 

"Айсберг" салати

пайшанба, 2015 Январ 22    Лола

Айсберг тўртбурчак қилиб тўғралади. Қайнатилган (пишган) тухум 2 га бўлиб, паррак қилиб тўғралади. Товуқ гўшти ҳам паррак қилиб тўғралади. Кўкатлар майда тўғралади. Ҳамма масаллиқни майонез ва жўхори билан аралаштирилади.

Батафсил...
 

"Дармон-дори" салати

душанба, 2015 Январ 19    Лола

Қайнатилган лавлаги қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Ёнғоқ ва саримсоқ пиёз эзилади, ёки майда тўғралади. Тайёр массага майонез қўшилади.

Ёнғоқ ёки саримсоқ пиёзни хушламайдиганлар уни қўшмаса ҳам бўлади.

Батафсил...
 

Витаминга бой салат

душанба, 2015 Январ 12    Лола

Саримсоқ пиёзни майда тўғраб, карам, зираворлар ҳамда ёғ билан яхшилаб аралаштирилади. Устига 0,5 чой қошиқда сирка солинади ва усти беркитилади.

Қолган масаллиқлар сомонча усулида тўғралади. Сўнгра ҳамма масаллиқлар бирга аралаштирилади.

Бу салатга гўшт қўшилса, янада мазали ва ҳушхўр бўлади.

Батафсил...
 

Бодрингли салат

якшанба, 2015 Январ 04    Лола

Бодринг сомонча тўғралади. Сабзи қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Кўкатлар майда тўғралади. Қизиб турган ёғда пиёз новвот ранг тус олгунича қовурилади. Устига қийма солиниб пишгунича қовурилади. Тайёр массани таъбга кўра зираворлар қўшиб аралаштирилади.

Батафсил...