Турли енгил ва тўйимли салатлар рецептлари. Масаллиқларни танлаш, ишлатиш ва сақлаш борасида маслаҳатлар.
якшанба, 2015 Апрел 05 Лола
Бодринг, тухум, помидор узунасига 4га бўлиниб, паррак тўғралади. Кўкатлар йирик тўғралади.
Бринза кубик тўғралади. Ҳамма масаллиқлар аралаштирилиб, тузи ростланади.
Ёқимли иштаҳа!
шанба, 2015 Март 21 Лола
Тухум сувда пишириб, артилади. Бодринг, колбаса, қўзиқорин, тухум ва салат барги сомонча шаклида тўғралади. Ҳамма масаллиқлар майонез билан аралаштирилади. Тайёр салат ликопчаларда дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!
якшанба, 2015 Март 15 Лола
Камқонликни олдини олувчи ва витаминга тўйинтирувчи баҳорий салат.
Исмалоқ тозаланади ва қайнаб турган сувга солиниб, 1 дақиқа мобайнида ушлаб турилади. Сувдан олиб, силқитилади. Пиёз тўғраб, ёғда қовурилади. Силқиган исмалоққа қовурилган пиёз, соя, таъбга кўра зираворлар солиб, аралаштирилади.
Ёқимли иштаҳа!
Батафсил...пайшанба, 2015 Март 12 Лола
Шошилинчда тайёрлаш осон ва тез бўлган витаминларга бой баҳорий салат.
Бодринг ва кўкатлар ювиб, майда тўғралади. Таъбга кўра зираворлар солиб, қатиқ билан аралаштирилади.
Ёқимли иштаҳа.
Батафсил...якшанба, 2015 Март 08 Лола
Тухум сувда пишириб, артилади. Бодринг, колбаса, қўзиқорин, тухум сомонча шаклида тўғралади. Пишлоқ қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Ҳамма масаллиқлар майонез билан аралаштирилади. Тайёр салат ликопчаларда дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!
пайшанба, 2015 Январ 22 Лола
Айсберг тўртбурчак қилиб тўғралади. Қайнатилган (пишган) тухум 2 га бўлиб, паррак қилиб тўғралади. Товуқ гўшти ҳам паррак қилиб тўғралади. Кўкатлар майда тўғралади. Ҳамма масаллиқни майонез ва жўхори билан аралаштирилади.
Батафсил...душанба, 2015 Январ 19 Лола
Қайнатилган лавлаги қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Ёнғоқ ва саримсоқ пиёз эзилади, ёки майда тўғралади. Тайёр массага майонез қўшилади.
Ёнғоқ ёки саримсоқ пиёзни хушламайдиганлар уни қўшмаса ҳам бўлади.
Батафсил...душанба, 2015 Январ 12 Лола
Саримсоқ пиёзни майда тўғраб, карам, зираворлар ҳамда ёғ билан яхшилаб аралаштирилади. Устига 0,5 чой қошиқда сирка солинади ва усти беркитилади.
Қолган масаллиқлар сомонча усулида тўғралади. Сўнгра ҳамма масаллиқлар бирга аралаштирилади.
Бу салатга гўшт қўшилса, янада мазали ва ҳушхўр бўлади.
Батафсил...якшанба, 2015 Январ 04 Лола
Бодринг сомонча тўғралади. Сабзи қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Кўкатлар майда тўғралади. Қизиб турган ёғда пиёз новвот ранг тус олгунича қовурилади. Устига қийма солиниб пишгунича қовурилади. Тайёр массани таъбга кўра зираворлар қўшиб аралаштирилади.
Батафсил...