Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Куйганда шошиб қолманг

 пайшанба, 2015 Феврал 26    Лола Хакимова  

Куйганда шошиб қолманг

Оловдан куйганда. Куйган одамни юқори ҳароратли ёки тутунли худуддан олиб  чиқинг ва ёнаётган кийимни ўчириб, ечинг. Ярага ёпишиб қолган матони қирқиб, жойида қолдиринг. Узук, билагузук, соат, умуман, тери шишганида тўқималарга шикаст етказиши мумкин бўлган ҳамма нарсани ечинг. Ёнғиндан зарар кўрган одамни тоза, дазмолланган чойшабга ўранг. Қаттиқ оғриганда, мабодо тез ёрдам кечикса, беморга анальгетик ҳап дори бериш мумкин. Кўп суюқлик ичириш тавсия этилади (сув, шарбат, илиқ чой, газсиз минерал сув). Алкогол қатъиян маън этилади.

Буғ ёки қайноқ сувдан куйганда. Тез ва эҳтиёткорлик билан кийимларни ечинг. Агар имкон бўлса, тананинг куйган қисмини совуқ сувга солинг ёки жўмракдан оқиб турган сувга тутиб туринг (5-6 дақиқа). Шишнинг олдини олиш учун тананинг куйган қисмини кўтариб қўйинг.

Агар куйган жой катта бўлмаса. Унга совуқ нам дока ёки бинт қўйинг. Ёки куйган жойга стерил боғлам қўйинг. Зинҳор бактерицид пластирдан фойдаланманг.

Халқ табобатидан. Олов, қайноқ сув, иссиқ ёғ, қизиган металдан куйганда картошка уни (крахмал) фойдалидир. Куйган терига қалин қилиб сепиб, устига қалин пахта қўйинг ва бинт ўранг. Куйган жойга 2 ош қошиқ зайтун ёғига аралаштирилган тухум оқини ҳам суртса бўлади. Қуригач, муолажани такрорланг. Шунингдек, шикастланган жойга кунига 2 маҳал устки қавати шилиб олинган алоэ баргини қўйиб, устидан бинт ўранг.

Қуйидаги нарсалар таъқиқланади: пуфакларни ёриш, яраларни қисиб боғлаш, муз қўйиш, куйган жойни қўл билан ушлаш, ёғ ёки мой суртиш - буларнинг ҳаммаси тўқималарнинг ўлишига ва яранинг тузалишини кечиктиришга сабаб бўлиши мумкин. Тананинг куйган юза қисмларига тегмасликка ҳаракат қилинг. Масалан, куйган қўл ва соннинг ички томонига тоза мато қўйинг.



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг