Упа ҳарид қилмоқчимисиз?
душанба, 2015 Феврал 02 Мухлиса Хакимова
Сиз харид қилаётган упа ранги териникидан ажралиб қолмаслиги лозим. Бунинг учун харид чоғида озроқ упани бўйинга суртинг-да, ёруғликда унга диққат билан қаранг.
- Анъанавий упа – бир текис, юмшоқ “ёстиқча”ли пардоз воситаси. Кун тартиби қизғин бўлган хонимлар учун бундай упа фойдаланишга ҳам, олиб юриш учун ҳам қулай.
- Қумсифат упа – юз терингиз қуруқ бўлса, бу турдаги упалар сиз учун. Бироқ қумсифат упа фақат кундузги пардоз учун мўлжалланганлигини ёдда тутинг.
- Кремли упа – теридаги майда тери нуқсонларини бартараф этишда крем аралашмаси қўшилган упадан фойдаланиш даркор. Бунда тонал кремини суртиш ҳам шарт емас.
- Думалоқ шарчали упа – аҳамиятлиси, бундай упа таркибида қаймоқранг, оч жигарранг ва тўқиш жигарранг пуфакчалар бўлиб, ундан кундузи ёки оқшом пардози учун фойдаланиш мумкин.
- Минералли упа – юзингиз териси ортиқча “зарра”лар билан қопланмаслиги ва тери катакалри “тўлиб” қолмаслигини истасангиз (қолаверса терингиз косметик воситаларга таъсирчан бўлса), шундай упани танланг.
- Бронза зарралари қўшилган упа – қуёшда тоблангандек кўринишни истасангиз, бронза зарралари қўшилган упадан харид қилинг. Унинг ранги бошқаларига қараганда бироз тўқ ва енгил товланувчан бўлади.
- Товланувчан упа – оқшом тадбирида юз қиёфаси бошқалардан ажралиб туришини ҳоҳлаганлар товланувчан упадан фойдаланишлари мумкин.
“Яноқларинг бунча қизил?” Мутахассислар ёғупа танлашда соч рангига омил эканлигини эътироф этишади. Ана энди сочингиз рангига мос ёғупани танлаймиз.
- Қорасоч қизлар, оч пушти рангли ёғупа сизга мос келмайди. Яхшиси шафтолиранг, бронза, оч қаймоқранг ёғупалардан фойдаланинг.
- Сочларингиз малларанг бўлса, ёғупангиз тери рангидан у қадар ажралиб қолмаслигига диққат қилинг. Сизга оч оловранг ва шафтолиранг (қизғиш) ранглар тавсия этилади.
- Қўнғир сочлар, пардозда пушти ва оч жигарранг ёғупалардан фойдаланинг. Шунда яноқларингиз ажралиб қолмайди.
Агар сочларингиз тўқ жигарранг бўлса, Сизга ёғупанинг тўқ жигарранг-пушти, оч қаймоқранг ва ҳиёл товланувчан олов ранглилари мос келади.
- Ёғупа яноқларга текис сурилиши учун лунжингизни шишириб, бўртиб чиққан яноққа ранг суринг.
- Мўйқалам билан ёғупа бўёғини сураётганда уни пастдан юқорига томон ҳаракатлантириш керак.
- Ўзингизга мос ёғупа танлашда иккилансангиз, турли рангдаги майда коптокчалиларини синаб кўринг. Унда хилма-хил ранглар мужассам бўлгани боис, аниқ бир ранг кўзга ташланмайди.
Мавзу бўйича бошқа мақолалар
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг