Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Оила

Оила

Оилавий муносабатлар, рўзғор тутиш, саранжомлик, саришталик ва озодалик, бола парвариши ва тарбияси, саломатлик борасида маслаҳатлар.

 



Дарпардалар - хонадон кўрки

якшанба, 2015 Январ 25    Лола

Баъзида уй ичида янгича кайфият яратиш истагида хонда кичкина бўлса-да, ўзгартириш қилиш истаги пайдо бўлади. Бунда жиҳозлар ўрнини алмаштирамиз, аммо, барибир яна нимадир етишмаетгандек. Айнан шу пайтда сизга дераза пардаларини ўзгартириш кўнгилдагидек хона шароитини яратишга ёрдам бериши мумкин. Чунки дераза пардалари - бу худди янги келинчакнинг сарпоси каби ҳар гал янгисига алмаштирганингизда янгича гўзаллик ҳамда жозиба билан кўзингизни қамаштираверади...
Батафсил...
 

Янги туғилган гўдак териси

шанба, 2015 Январ 24    Лола

Гўдакнинг  териси жуда нозик ва сезувчан. Туғилиш вақтида у тўлиқ шаклланмаган бўлади, лекин шунга қарамасдан катта ёшдаги одам терисининг барча вазифаларини бажаришига тўғри келади.

Батафсил...
 

Эркакни уйдан нима бездиради?

чоршанба, 2015 Январ 21    Лола

Баъзан жаҳл аралаш ғайрихитоблар қулоққа чалинади: «Ҳукумат бизга изн берган, эркаклар билан тенг ҳуқуқлимиз!» Тенгҳуқуқли бўлиш нима ўзи? Эркак билан аёлнинг баравар айтишишими? Ё аёлларнинг оғир тўрхалталарда бозордан картошка, пиёз ташишими? Синглим, «тенгҳуқуқ» эркакнинг аёлга, аёлнинг эркакка айланиши эмас! Эрингнинг белидаги фартукни ечиб, қўлидан супургини ол. Жуфтинг-ку сен учун ёрдамга кўнибди — раҳмат! Аммо эркак киши минг уринсин, аёлнинг ўрнини босолмайди. Ўзимиздан қўймасин!

Батафсил...
 

Она ва гўдак: меҳр алифбоси

шанба, 2015 Январ 17    Лола

Гўдак ривожланишининг илк босқичидан унинг ўз онаси билан бўлган узвий боғлиқлигини шакллантириш ва мустаҳкамлашнинг ниҳоятда зарурлигини рад этиш мушкулдир. Бу эмоционал боғлиқни мустаҳкамлаш услублардан бири массаждир.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, меҳр билан қўл текказиш (силаш) нафақат гўдакка ривожланиш имкониятини берибгина қолмай, балки она ва гўдакни яқинлаштирар экан...

Батафсил...
 

Эмлаш муолажалари жадвали

пайшанба, 2015 Январ 15    Лола

Болани эмлатиш - бу муҳим аҳамията эга бўлган жараён. Бунда шифокор маслаҳати билан иш юритиш лозим. Лекин, шуни унутманг-ки, эмлаш - бола организмига кичик бир вирус юборишдир. Тана у билан курашиб, келажакда шу касалликка қарши иммунитет ҳосил қилади. Демак, эмлатиш вақтида бирданига бир нечта препарат қабул қилишни олдини олинг. Шунда бола организми деярли қийналмайди.

Батафсил...