Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Пицца

 чоршанба, 2015 Апрел 08    Лола Хакимова  

Пицца

Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 5-6 стакан.
2. Маргарин - 400 гр.
3. Тухум - 2 дона.
4. Қатиқ - 0,5 литр.
5. Туз ва чой содаси - 1 чой қошиқ.

Начинка:

1. Қаттиқ пишлоқ - 400 гр.
2. Колбаса ёки сосиска - 400 гр.
3. Помидор - 3 дона.
4. Майонез - 100 гр.
5. Қўзиқорин - 100 гр.
6. Оливка - 50 гр.
7. Оқ пиёз - 2-3 дона.

Тайёрланиши:

Идишга унни, газда эриган маргаринни, чой содаси ва тузли қатиқни солинади. Тухумни биттасини сариғи олиб қўйилади ва қолгани идишга солиниб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади ва 4та бўлакка бўлиниб, 30 дақиқага тиндирилади.
Хамир тингунича начинка тайёрлаймиз.

Начинка:

Пишлоқ қирғични йирик тишидан чиқарилади. Колбаса, помидор ва оқ пиёз ярим ой шаклида юпқа тўғралади. Қўзиқорин ва оливка юпқа тўғралади. Буларнинг ҳаммаси алоҳида идишда бўлиши лозим. Масаллиқлар 4 бўлак хамирга етиши учун тақсимланади. Начинка ўз ҳоҳишингизга қараб танланади, яъни масаллиқлар таркибига ўзгартириш киритишингиз мумкин.

Тинган хамир думалоқ шаклда қўл билан ёйилади. Четлари пишганда масаллиқ чиқиб кетмаслиги учун кўтариб қўйилади. Олиб қолинган тухум сариғи хамир четларига суртилади.

Хамир устига тайёрлаб қўйилган начинка масаллиқлари қуйидаги кетма-кетликда қатлам (устма-уст) қилиб териб чиқилади: колбаса, қўзиқорин, оқ пиёз, помидор, оливка, майонез. Таъбга қараб устини кўкатлар билан безаш мумкин

Сўнг олдиндан қиздирилган газ духовкасига қизаргунича қўйилади. Пишишига 5 дақиқа қолганида, духовкадан олиб, пишлоқ сепилади ва яна духовкага қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг