Манти
душанба, 2015 Апрел 06 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Ёғлироқ қўй гўшти - 1,5 кг.
2. Пиёз - 2 кг.
3. Ун - 1,5 кг.
4. Номокоб сув - 1 коса.
5. Зираворлар.
Тайёрланиши:
Идишга унни солиб, шўр сувда хамир қорамиз. Хамир тингунича қийма тайёрлаймиз. Гўшт ва пиёз майда кубик тўғралади. Зираворлар солиб, тузи ростланади. Тинган хамир юпқа қилиб ёйилади. Ёйилган хамир тахланиб, 5 бармоқ энлигида кесилади.
Ҳар бир бўлакка қийма солиб, тугилади. Тайёр мантилар олдиндан ёғланган манти қасқон паллагига териб чиқилади.
Таом 45 дақиқа давомида пиширилади. Пишган мантилар дастурхонга қатиқ ва мурч билан тортилади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг